Huawei компанияси Ўзбекистонда интернет орқали кўрсатилган хизматлар ва сотилган маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.
Хабар берилишича, Гонконгда рўйхатдан ўтган Huawei Services Cо., Limited компанияси 1 июнь куни Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатга олинган.
Шу тариқа, Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони 14 тага етди.
Аввалроқ «Яндекс» Ўзбекистонда «Google солиғи» тўлайдиган компаниялар қаторига қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Солиқ кодексининг янгиланган таҳририда «Google солиғи» белгилаб қўйилган. Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудида рақамли хизматлар кўрсатадиган хорижий интернет-компаниялар қўшилган қиймат солиғини тўлайди.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.