Honda япон заводларидаги ишлаб чиқаришни 30%га қисқартирди

Honda япон заводларидаги ишлаб чиқаришни 30%га қисқартирди

Рейтер агентлиги Honda Motor Co’га асосланиб хабар беришича, етказиб бериш занжирлари ва логистикадаги доимий муаммолар сабаб, Honda бу ойда Сузуки(Япония) заводидаги ишлаб чиқариш ҳажмини режалаштирилганига нисбатан 30%га қисқартирмоқда.

Токиодан шимолда жойлашган Сайтама префектурасидаги Honda автомобил йиғиш заводи ҳам ўз навбатида ишлаб чиқаришни кейинги ой бошида тахминан 10%га қисқартиради.

Toyota Motor Corp ушбу ҳафтада унинг жаҳон бўйича ишлаб чиқариши йил бошидагидан 18% камроқ бўлишини маълум қилди.

Аввалроқ, The Wall Street Journal тегишли манбаларга асосланиб, Америка авто ишлаб чиқарувчиси Ford Motor Co. 4 000 нафардан ортиқ ходимларни қисқартиришни режалаштираётганини хабар қилди.

Автомобил саноати жаҳоннинг энг юқори технологик ва мультипликатив соҳаларидан бири сифатида (автомобил саноатидаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 10та иш ўрни яратилишига хизмат қилади) дунёдаги нохуш вазиятлар фонида жаҳон иқтисодиётига таъсир этмай қолмайди.

Нарх ошиши, ҳажм камайиши ва оммавий қисқаришлар бутун дунёвда одатий ҳолга айланди. Барча постпандемия катаклизмларига қўшимча равишда айни пайтда асосий яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланган Тайван билан боғлиқ зиддият ҳам қўшилди. Бу жаҳон автосаноатида қандай акс этишини вақт кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!