Ҳожатхона қувури орқали банкни тўнаган ўғрилар қидирилмоқда

Ҳожатхона қувури орқали банкни тўнаган ўғрилар қидирилмоқда

3 февраль куни тушдан кейин Белгияда банк талон-тарож қилинди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Ўғрилар биринчи бўлиб BNP Paribas Fortis банки қаршисидаги бинодан банкнинг канализация қувурига уланиш мақсадида туннел қазиб олишганлиги маълум бўлди. Кейинчалик эса канализация қувури орқали банкинг пул сақланадиган хонасига олиб борадиган бошқа туннел қазишганлиги ҳам қайд этилди.

Жиноятчиларнинг қанча пул ўғрилагани маълум қилингани йўқ. Тахмин қлинишча, жиноятчилар пуллардан ташқари, олтин ва заргарлик буюмларини ҳам олиб кетишган.

Айни пайтда полиция ўғриларни топишга ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!