Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатлари бутун минтақани хавфли зиддият сари етакламоқда

Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатлари бутун минтақани хавфли зиддият сари етакламоқда

Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатлари бутун минтақани хавфли зиддият сари етакламоқда. Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот котиби Даниэл Ҳагари гапирди.

Ҳагарининг сўзларига кўра, Ҳизбуллоҳ Исроилга қарши ҳужумларини кучайтириб, янада кенг тўқнашувлар эҳтимолини кучайтирмоқда.

"Исроил ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва исроилликларнинг ўз уйларига хавфсиз қайтишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради. Бу музокара қилинмайди. Биз ўз бурчимизни ҳар қандай ҳолатда ҳам бажарамиз", — дея таъкидлади ЦАХАЛ вакили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!