Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатида йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди. Оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради ПТИ ахборот агентлиги расмийларга таяниб.

Ҳодиса бугун, 17 июнь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9:00 атрофида содир бўлган. Канченжунга Эхпресс йўловчи поезди Рангапани станцияси яқинида юк поездига бориб урилган. Дастлаб бешта ўлим ҳақида хабар берилган бўлса, кейинчалик уларнинг сони ортган.

Ҳодиса оқибатида 60 киши жабрланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, юк поезди машинисти тўхташ ишорасини ўтказиб юборган ва кейин иккинчи поездга бориб урилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!