Ҳиндистон ва Хитой чегарасида тўқнашув бўлиб ўтди ва унда 20 нафардан ортиқ аскарлар жароҳат олган.
“India Today”нинг ёзишича, тўқнашув Ҳиндистоннинг Сикким штатидаги Наку-Ла довони ҳудудида бўлиб ўтган. Хитой армияси гўёки Ҳиндистон билан демаркация чизиғини кесиб ўтишга уринган ва бу эса ҳинд ҳарбийларини ҳужумига сабаб бўлган. Натижада Ҳиндистон армиясининг тўрт нафар, Хитой томонидан 20 нафарга яқин ҳарбий хизмат тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Пекин ва Нью-Деҳли ўртасида икки мамлакат ҳарбийлари аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўқотар қуролдан фойдаланмаслик тўғрисида келишув мавжуд.
2020 йилнинг 16 июнь куни Ҳиндистон армиясининг ўнлаб аскарлари бу жойда таёқ ва тош тўқнашувида ҳалок бўлган. Расмий Нью-Деҳли бу ҳолат учун Хитой томонини айблаган эди. Ўшанда ҳинд ОАВ 43 нафар хитойлик аскар яралангани ва ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқатган эди.
Дунёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган икки мамлакат — Ҳиндистон ва Хитой чегарасини “McMahon Line” деб номланган шартли чизиқ ажратиб туради. Ҳиндистон бу чегарани тан олган, Хитой эса йўқ.
Муаммони ҳал қилиш учун бир неча бор уриниш бўлган. Хусусан, 1993 ва 1996 йилларда ўтказилган келишувлар самарасиз кечди. Шу боис чегара ҳудудининг икки қисми — Кашмирнинг шимоли-шарқий ва Аруначал-Прадеш штатининг шимоли қисми мунозарали бўлиб қолмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.