Ҳиндистон Прагян Ой ровери билан алоқани йўқотди

Ҳиндистон Прагян Ой ровери билан алоқани йўқотди

Ҳиндистон Космик тадқиқотлар ташкилоти (ISPRО) ҳозирда Прагян Ой ровери билан боғлана олмаётганини маълум қилди, деб ёзмоқда BBC.

Август ойида Ойга қўнган Прагян ровери икки ҳафта давомида маълумотлар ва тасвирларни йиғди. Қарийб 15 Ер куни давом этадиган Ой кечаси бошланиши билан Прагян “уйқу режимига” ўтказилди.

22 сентябрь куни қуёш чиқиб, луноход аккумуляторлари қайта зарядланганидан сўнг модуллар фаол режимга қайтиши кутилган эди.

Аммо Ой кечасидаги қаттиқ совуқ батареяларга зарар етказган бўлиши эҳтимоли бор. Шу сабабли Прагян билан алоқа узилиб қолган.

ISPRО алоқани тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!