— Бир нафар фарзандим билан турмушимдан ажрашганман. Боламнинг отаси алиментдан 12,5 миллион қарз. Ҳеч қаерда расман ишламайди. Алиментни вақтида тўлмагани учун икки марта қамалиб чиқди. Энди ўша қарзни қайнонам бўлиб тўлаяпти. Алиментдаги қарзини тўлиқ тўлашини талаб қилсам бўладими? Бунинг учун қаерга мурожаат қилай? Қандай ҳужжатлар талаб этилади? Собиқ турмуш ўртоғимнинг ҳеч қаерда ишламаслиги алимент тўламаслигига сабаб бўлоладими?
Исми сир тутилди
Жасурбек МАМАЮСУПОВ, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси:
— Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган отадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан, алимент ундирилади. Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек, ўн тўрт ёшга тўлган бола вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Оила кодексининг 116-моддаси биринчи қисмига кўра, вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ушбу Кодекснинг 79-моддасига асосан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Алимент тўлаётган шахснинг бундай жавобгарликка тортилиши уни алимент мажбуриятидан озод қилмайди.
Алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан ундирилади. Иш ҳақи ва бошқа даромади етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан, тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади. Мулк ҳуқуқининг ўтишига олиб келувчи шартномалар бундан мустасно. Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
Ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобварақларидаги пул маблағига ва унинг бошқа мол-мулкига қонунчиликда белгиланган тартибда қаратилади.
Сиз айни пайтда ўзингиз ёки жавобгар, яъни собиқ турмуш ўртоғингиз яшаб турган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Мазкур турдаги даъво аризасига алимент ундириш ҳақидаги суд ҳужжати нусхаси, тегишли мажбурий ижро бюросининг алимент қарздорликни ҳисоблаш ҳақидаги қарори, боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси, почта харажати тўланганлиги ҳақида ҳужжат кабилар илова қилиниши лозим бўлади.
Алимент тўлаётган шахснинг ҳеч қаерда ишламаслиги уни алимент тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Шунингдек, алимент тўлаётган шахснинг ундирилаётган алиментдан қарзи борлиги ҳолати уни жорий давр учун алимент тўлашдан озод қилмайди. Бу масалада тегишли туман мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.