ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ВА МУСТАҚИЛЛИК

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ВА МУСТАҚИЛЛИК

Мамалакатимиз давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига – 30 йил тўлди. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, ортга назар солиш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни ҳолисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш муқаддас бурч, назаримизда. Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида ҳамда бутун халқимиз, айниқса, унинг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни уйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илғор ҳорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқарилган ва қуйидагиларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишда парламентнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш борасидаги функцияларни қисқартириш, “ягона ойна” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимни кенг жорий этиш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш йўлида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш назарда тутилган.

Суд хокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга эришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жарёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, судларни чинакам “Адолат қўрғони”га айлантириш юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд–ҳуқуқ тизимида янги йўналишдаги ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланган.

Иқтисодиётни очиқлиги ва рақобатдошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш бўйича тегишли вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳим ўрин тутади.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш аҳоли айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва саломатлигини сақлаш, фан, таълим, маданият ва спорт соҳасини такомиллаштириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадларига қаратилган.

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур уйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш деб номланган йўналиш доирасида эса, давлатнинг мустақиллигини, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга оид чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, дунёнинг барча давлатлари, айниқса, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан ўзаро тенг манфаатларга асосланган дўстона алоқалар ва мустаҳкам хамкорликни йўлга қўйиш каби тинчликпарвар сиёсатга таянган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай ғоя, агар у келажакка бўлган ишончни мустаҳкамласа, жамиятнинг кучи ва ресурсларини жалб қила олсагина, муваффақиятга эришиши мумкин. Шуни ғурур билан айтиш жоизки, аҳоли турли қатламлари билдираётган фикр-мулоҳазалар, таклифлар Харакатлар стратегияси лойиҳаси халқимизнинг яратувчанлик салоҳиятини янада кенг рўёбга чиқариб, одамларимизни шижоат билан эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришга қодирлигини кўрсатди.

Ойбек Хасанов, Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!