Ҳар учинчи европалик Европа Иттифоқи 2043 йилга келиб парчаланишига ишонади

Ҳар учинчи европалик Европа Иттифоқи (ЕИ) 2043 йилга келиб парчаланишига ишонади.
Бу ҳақда Австриянинг “Exxpress” газетаси 15 ноябрь куни Европа ташқи алоқалар кенгаши (ECFR) томонидан ўтказилган сўровга таяниб ёзмоқда.
“Европа Иттифоқи мавжудлигига ишонч пасаймоқда. Кўпчилик европаликлар унинг яқин йилларда барбод бўлишига ишонишади”, — дейилади нашрда.
Шундай қилиб, респондентларнинг 33 фоизи ижобий, 50 фоизи салбий жавоб берди, яна 17 фоизи Европа Иттифоқининг кейинги 20 йил ичида парчаланиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).