Ҳаммаси ёлғон: Шоҳжаҳон Эргашев шу пайтга қадар мухлисларни алдаб келдими?

A A A
Ҳаммаси ёлғон: Шоҳжаҳон Эргашев шу пайтга қадар мухлисларни алдаб келдими?

Олдинга ўтиб бир нарсани айтиб ўтай бу мақолани ёзишдан кўра, ёзмасликка кўпроқ ҳаракат қилгандим. Тахминан бир йилча олдин шундай мақола ёзиш ғояси туғилган бўлсада, доим бу фикрдан қайтишга уринганман. Чунки барча ўйлаганларим хато бўлиб чиқишини истардим. Афсуски ҳар сафар аксинча бўлиб чиқаверди. Сўнггиси ўтган ҳафта охирида содир бўлди.

2016 йилги Рио олимпиадаси ўзбек бокси учун бутунлай янги даврни бошлаб берди десак янглишмаган бўламиз. Ўша август Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури қайси деган саволни ҳам ўртага чиқарганди. Боксга бўлган қизиқиш кескин равишда ошганди. Ўзбек боксчиларига бўлган эътибор ҳам худди шу даражада ўсганди. Айнан ўша паллаларда ўзбек профессионал боксида янги ном — Шоҳжаҳон Эргашев пайдо бўлдиАввалига «17 ёшли нокаутчи» номи билан интернетда донг таратган бу боксчи кўпчиликнинг оғзига тушди.Ўшандан кейин бу спортчи ҳақида маълумот тўплаш ниятида интернет орқали қидирувлар бердим. Боксчиларнинг статистикалари, барча натижалари ҳақида тўлиқ маълумотни топиш мумкин бўлган Boxrec портали орқали унинг ёши (ўша вақтда Эргашев 25 ёшда эди) каттароқ экани, Россияда жангларда иштирок этишини аниқладим. Бу орада ўзбек спорт нашрлари у ҳақида бот-бот ёза бошлаганди. Ўшанда эътибор қаратганим, негадир Шоҳжаҳоннинг ўзига таяниб матбуотда унинг жанглари сони биттага кўпайтириб берилар, аммо Boxrecʼда бу кўрсаткич битта кам чиқарди. Агар ростан қизиқсангиз, эски архивдаги хабарларини бир излаб кўринг: масалан Шоҳжаҳоннинг нисбатан жиддийроқ илк жанги - Сонни Фредриксонга (21-1, 14 КО) қарши жанг унинг фаолиятидаги 11-жанги бўлган. Лекин деярли ҳамма хабарларда бу 12-жанг сифатида кўрсатилганди.

Кейинги ҳам худди шундай саноқда давом этган. Фақат Майкал Фоксга қарши жанггача. Иши фақат ғалабани ёзиш, бевосита алоқадор бўлмаса ҳам профессионал боксдаги ғалабаларни (албатта мағлубият ёзилмайди) доим ёритиб борадиган Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтидаги Шоҳжаҳон ҳақидаги хабарларни ўқиб кўринг. Ҳаммасида шунақа - албатта битта жанг кўпайтириб кўрсатиб келинган. Юқорида айтганимдек, Фокс билан жангдан кейин негадир ҳисоб-китоблар тўғри бўлиб қолди.

Қисқаси мана шу ҳолат бошида менга бироз ғалати кўринганди. Техник хатодир, алдашмаётгандир деб кўпам эътибор бермадим. Аммо Шоҳжаҳоннинг кейинги фаолияти ҳақидаги хабарлар борган сари ғалатилашиб бораверди. Эҳҳе, у ҳақда қандай хабарлар чиқмади дейсиз, унинг қўли синсаям, рингга чиққани ҳақида ёзишди, Москвадаги жанглари асосий спорт канали «Матч ТВ», «Бокс Тв» каналлари орқали намойиш этилишини ёзишди. Синган қўли ҳақида аниқ маълумотга эга бўла олмадикку, лекин «Матч ТВ» ҳақидаги гаплари доим хато бўлиб чиқаверди. Бунга оддий мисол - Жума Васвага қарши жанги. Ўша вақтлардаги афишаларни бир қидириб кўринг...

Албатта, булар бир қарашда жуда майда мавзулар. Аммо юқорида айтганимдек, барчаси фақат шулар билан тугаганида бу мақола ҳеч қачон ҳаёт юзини кўрмаган бўларди. Сўнгги ойларда яна ёлғонлар авж олди. Тушунарли, ҳар бир спортчи учун «пиар» керак. Улар ўзларини реклама қилиши, кенг оммага ёйишга уриниши нормал ҳолат. Хориж тажрибасида ҳам бу анъанавий ҳолатга айланган. Спорт бу бизнес. Истаймизми йўқми бунда пулнинг роли жуда катта. Биринчи ўринда ҳам деса бўлади. Шоҳжаҳон ва унинг промоутерлари шу маънода реклама учун ҳаракат қилган бўлишлари мумкин. Аммо реклама фақат ёлғондан иборат бўлиб қолсачи? Афсуски, охирги вақтларда Шоҳжаҳон ҳақидаги хабарларнинг барчаси охир-оқибатда ёлғон бўлиб чиқаверди, чиқаверди...

Келинг уларни бирма-бир санашни бошлаймиз.

2018 йилнинг охирларидан бошлаймиз. Шоҳжаҳон навбатдаги жангларини ўтказганидан кейин Ўзбекистонга қайтди ва доимгидек бир қатор нашрларга интервью берди. Олдин ҳам доимий равишда тез орада «жаҳон чемпионлиги камарини тез орада Ўзбекистонга олиб келаман» (биринчи марта бу интервью берганига ҳам адашмасам, йил бўлди. Лекин ўша «тез орада» ҳалигача келмаяпти) дейишни канда қилмайдиган Шоҳжаҳон бу сафар IBF International чемпионлик камари учун рингга чиқишини айтди. YouTube тармоғидаги асосан шоу-бизнес вакиллари билан суҳбатлашадиган блогер билан суҳбатини кўринг, ТВга берган интервьюларини кўринг, ҳаммасида бу ҳақда айтган. Аммо ундан кейин у иккита жанг ўтказди ҳамки, камар учун жанг қилмади. Спортчининг ўзи оғзи билан айтгани учун деярли барча нашрлар бу ҳақда ёзганди. Аммо бу хабар ҳам ёлғон бўлиб чиқди. Умуман олганда, Шоҳжаҳоннинг биринчи чемпионлик камари ҳақидаги хабар 2017 йилнинг ёзида чиққанди. Ўшандаёқ сайтлар унинг Россияда чемпионлик камари учун жанг қилиши ҳақида ёзганди, аммо якунда у фаолиятидаги 6та жангнинг 5тасида ютқазган, Шоҳжаҳондан кейин умуман рингга қайтиб чиқмаган тожикистонлик бир боксчи билан жанг қилганди.

Кейинги хабар унинг Майкал Фоксга қарши жангидан сўнг чиқди. Аэропортда кутиб олинган Эргашев ТВ қаршисида ҳали эълон қилинмаган WBA рейтингида биринчи ўринга чиққаниниапрель ойида WBA жаҳон чемпионлик камари вакант бўлиши ва у чемпионликка биринчи рақамли даъвогар сифатида рингга чиқишини эълон қилиб юборди. Бунга оддий мухлис ишониши ва хурсанд бўлиши мумкин, аммо боксни чуқурроқ тушунадиган мухлис бунга ишонмагани аниқ.

Тушунтираман. Шоҳжаҳон рингга чиқаётган супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасининг WBA чемпионлик камари ўша вақтларда беларуслик Кирилл Релихга тегишли эди. У проф-боксдаги янгича форматдаги турнир Бутунжаҳон бокс супер сериялари (WBSS) мусобақасида иштирок этаётган чорак финалдаги ғалабаси эвазига энди ярим финалда АҚШ вакили Режис Прогрега қарши жангга чиқиши керак эди. Жанг ғолиби эса финалда энг яқини билан сентябрда (ҳозирги вақтда финал сентябрдан ҳам кечикиши кутилмоқда) IBF чемпионлик камарини бирлаштирувчи жангда иштирок этиши лозим эди. Тушуняпсизми, бир сўз билан айтганда, Шоҳжаҳон рейтингларда бўлган иккала йўналишда ҳам чемпионлик учун жанглар камида 2019 йил якунига қадар банд. Аммо Шоҳжаҳон, билмадим, балки промоутерларига ишонибми, ёки ўзи шунчакими, апрелда чемпионлик учун жанг қилишини айтиб юборди ва кутилганидек апрелда ҳеч қандай жанг бўлмади.

Орадан кўп ўтмади. 1 март куни WBA янгиланган рейтинги эълон қилинди ва унда Шоҳжаҳон рейтингда бор-йўғи бир поғона кўтарилиб 4-ўринга жойлашгани маълум бўлди. Аммо шунда ҳам у турли тадбирларда машҳур шарҳловчилар номидан биринчи рақамли сифатида эълон қилинаверди. Кейинроқ ўша хабарларни ўзлари кўришгандир, жим бўлиб кетишди. 2018 йилда WBA International камари қўлга киритилганидан кейин у камарни бирор марта ҳимоя қилмаган ва камар ундан олиб қўйилганди. Фақатгина матбуот буни анча вақт ўтиб ёзганидан кейин унинг таништирувларида бу унвон қўшилмайдиган бўлганди.

Кейинги хабар Эргашевнинг машҳур промоутер Фредди Роуч билан ишлаши ҳақида бўлди. Афсонавий Менни Пакьяонинг собиқ устози Шоҳжаҳонни чемпионлик жангига тайёрлаши ҳақида ҳамма сайтлар ёзди. Кўпа ўтмай Шоҳжаҳоннинг ўзига бу борада савол беришганида у ҳали биринчи хабар совимай иккинчи хабарни берди: «Менга Роуч варианти ёқмаяпти, бу промоутерларимнинг танлови, мен Геннадий Головкиннинг устози Абель Санчес билан ишламоқчиман». Афсуски бу икки гап айтилганидан буён уч ой ўтар-ўтмас, бу ҳам ёлғон маълумот бўлиб чиқди. Шоҳжаҳон Абель Санчес тугул, ўзи хушламай турган Фредди Роуч билан ҳам ишламади. Ҳаттоки Америкага ҳам бормади. Мазкур мақола ёзилаётган вақтда интернетдан у Абель Санчес билан ишламоқчи экани ҳақида хабарни қидирдим. Ишонасизми, 2017 йилнинг ёзидаги хабар чиқиб қолди. Ўшанда Эргашев АҚШга биринчи марта кетаётгани ва у ерда Абель Санчес унга устозлик қилишини айтган ва буни сайтлар хабар сифатида ёзган экан... Ўша вақтларда бир неча енгилмас боксчиларга қарши рингга чиқиш ҳақида ҳам хабарлар берилган, лекин ўша жангларнинг бирортаси ҳам ўтказилмаган.

Энг сўнггиси ўтган ҳафтада маълум бўлдиАввалига Шоҳжаҳон ўзи Россияда вақти ҳамкорлик қилаётган YouTube тармоғидаги оммабоп каналлардан бирида пуэрто-рикалик енгилмас Даниэлито Зоррильяга қарши рингга чиқиши ҳақида хабар тарқатди. Хабарларда пуэрто-рикалик боксчи Москвага келиши эълон қилинди ва энг қиммат 50 доллардан бўлган чипталарни сотишди. Аммо жангга бир кун қолганида гўёки «Зоррильянинг тоби қочиб қолгани» айтилиб, у келолмаслигини билдиришди. Албатта проф-боксда жангларнинг бекор бўлиш ҳолати тез-тез учраб туради. Бунга ажабланмаслик мумкиндир, аммо синчков мухлис интернет ривожланган замонда ҳамма нарсани билиб олиши мумкин. Зоррильянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини кузатсангиз, ундан бир ёки икки ҳафта олдин ҳам ҳаттоки Москвага келиш режаси ҳам бўлмаганини пайқаш мумкин. У постларининг бирида 15 июнь куни Америкада рингга чиқишига ҳам ишора қилиб кетган. Лекин Шоҳжаҳон уни бир кун қолганида бетоб бўлиб қолгани учун келмаганини айтяпти. Эргашев шу куни фамилияси ҳазилларга сабаб бўлган навбатдаги «ўткинчи» рақибга қарши 6 раундлик жанг ўтказди. Лекин бу жанг биз юқорида эслаган энг асосий бокс портали Boxrec натижалар бўлимидан ўчириб ташланган. Яъни жанг расмий мақомда эмаслиги қайд этилган.

Бир нарсани яхши тушунаман. Спортда бирор натижага, бирор мавқега эришишнинг ўзи бўлмайди. Ноҳақликлар, яна бошқа қатор сабаблар туфайли кўплаб иқтидорлар ўзини кўрсата олмасдан, фаолиятини тугатиб, тирикчилик учун бошқа касбларга ўзини уришга мажбур бўлишади. Шоҳжаҳон ҳам кўп бора айтганидек ҳаваскор боксда ноҳақликларга учрагандир. Бунисини яхши билмайман очиғи. Шундай ҳолатида у проф-боксга ўтиб, бугун Ўзбекистонга етарлича мухлисга эга боксчига айлана олди. Ном чиқарди. «Қўлингдан келса, сен ҳам шу даражага чиқ» дейишни яхши кўрадиганлар кўп, буни биламиз. Лекин бир нарсани унутмаслик лозимки, ҳамма ўз ишида «қўлидан келганини қилади». Мен Шоҳжаҳоннинг қандай боксчи экани ҳақида гапирмаяпман. Унинг иқтидорига шубҳа йўқ. Юқорида кўтарилган мавзу, унинг атрофида, рингдан ташқаридаги ғалати, айтиш мумкин бўлса исботланмаган баёнотлари ҳақида эди.

Шоҳжаҳоннинг келгусида ростдан ҳам жаҳон чемпионлик камари учун чиқишини мен ҳам сиздан, ҳар бир мухлисдан кўпроқ истайман, хоҳлайман. Чунки бу ўзбек спортининг ютуғи бўлади. Ўзбек спортининг бундай даражадаги ютуғидан фахрланиш керак, албатта. Аммо буни барчасини майдонда, рингда кўрсатиб исботлаш чиройлироқ бўларди. Мухлисларни, оммани алдаб эмас. Бугунги мухлисни алдаб бўлмайди.

Юқорида аввалига бу мақолани ёзишни истамаганимни айтдим. Умид қиламанки, нега барибир ёзишга қарор қилганимни тушунгандирсиз. Фақат биргина спортчи қисқа фаолиятини бутун бошли танқидий мақола қилиб ёзиш ҳам тўғри эмас, деганлар топилиши мумкин эди. Аммо бу гаплар тўхтамагач, давом этгач ёзмасам бўлмаслигини тушуниб етдим. Мақола орқали кимнидир ёмон кўрсатиш ниятим йўқ. Шунчаки мавжуд аниқ фактлар ва унинг оқибатларини санашга ҳаракат қилдим. Бор гап шу.

Тилагимиз, Шоҳжаҳон ниҳоят чемпионлик учун жанг қилсин, ғалаба қозонсин. Лекин бунинг учун ёлғон хабарлар билан мухлисни алдаш шарт эмас. Бугун чемпионлик учун курашиш имконияти йўқ бўлса, рейтинг жангларини давом эттираверсин, вақти келганда, имконият бўлганда чиқсин ва ўшанда ҳаққоний ахборотларни тарқатсин. Ўшанда Шоҳжаҳон чемпионлик камарини қўлга киритса биринчи бўлиб ўзим уни табриклаб мақола ёзишга ваъда бераман. Ёлғонларни четга суриб, жиддийлашиш вақти аллақачон келган.

Азим Абдусаломов

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

АҚШ "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди": Туркиянинг рухсатисиз Қора денгизга ядровий сув ости кемаларини жойлаштира олмайди

Бу ҳақда Türkiye нашри Туркия нашри халқаро ҳуқуқ бўйича экспертларга таяниб ёзди.

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди, Абдусалам Азизов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарғонада “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ростми?

Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Илон Маск барча мамлакатларни Европа Иттифоқини тарк этишга чақирди

Унинг фикрича, Европа Иттифоқи Европада демократияни йўқ қилмоқда.

Telegram’да янги функция пайдо бўлди (фото)

Бу ҳақда "Durov Code" Telegram-канали хабар берди.

UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси 10 йилга қамалиши мумкин

У 7 йилга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Ер томон учаётган юлдузлараро объект ўзга сайёралик кема бўлиши мумкин

Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган нархларда гўшт сотилиши бошланди

Тошкентда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Биз дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланаётган давлатмиз

Ҳиндистон етакчиси Моди ўзининг сўнгги нутқида Трамп ва АҚШ маъмурияти расмийларининг танқидларига жавоб берди.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

Ҳиндистон АҚШ ва ЕИнинг Россия нефть импортига қарши ҳужумларига жавоб қайтарди

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал баёнотида маълум қилди.

Бола ўғрилари ушланди

2023-йилдан бери камида 25 нафар чақалоқни сотиб улгурган.

Украинанинг тўлов баланси рекорд даражага етди

Бу ҳақда Forbes Ukraine нашри хабар берди.

Жанубий Африкада фермер икки аёлни ўлдириб, жасадларни чўчқаларга едириб юборди

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Вена суди Австрияда жойлашган Россия активларини қайтариб олишга рухсат берди

Бу ҳақда Украинанинг "Нафтогаз" компанияси маълум қилди.

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Кўкдала туманида рўй берган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати "портлаш" эмас, ёнғин чиққанини маълум қилди.

Колумбиядаги сув тошқинларидан 2 мингдан ортиқ киши жабрланди

Санта-Марта мэри Карлос Пинедо шаҳарда тўрт соат ичида ҳар квадрат метрга 155 миллиметр ёмғир тушганини айтди. У бу миқдорни "жуда юқори" деб таърифлади.

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.

Чилида фожиа: Шахтадаги ишчилар ҳалок бўлди

Шахтанинг ўпирилиб қулашига Чили тарихидаги энг кучли сейсмик силкинишлардан бири сабаб бўлган. Зилзила Эль-Теньенте шахтасига катта зарар етказди.

Сериалдан илҳомланган икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди

Американинг «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди.

Ғазода гуманитар ёрдам навбатига қилинган ҳужумда 9 фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги соғлиқни сақлаш идоралари ва гувоҳларга таяниб хабар берди.

ХАМАС: 2023 йилдан бери Ғазода 230 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди

Бу ҳақда ХАМАСнинг расмий вакили Иззат ар-Ришк Telegram-канали орқали хабар берди.

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Вазирлик бош директори Мунир ал-Буршнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 95 та янги ҳолат аниқланган, шулардан 45 нафари болалар, иккиси эса 15 ёшдан кичик.

Зеленский Россиянинг Украинага қарши босқинида Ўзбекистон фуқароларининг иштирокини қайд этди

Дронлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш, аскар ёллаш ҳамда бригадаларни бевосита молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги конференцияда 6 муҳим таклифни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.

Миробод туманида Spark ёниб кетди

Миробод туманида автомашинада содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Тошкентда соҳта ҳожатбарор ДХХ ходими ушланди

Пойтахтда фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Конор Макгрегор фуқароларни Ирландия конституциясини ўзгартиришга чақирди

Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида ёзди.

Тошкентда 19 ёшли "курьер" йигит Isuzu босиб кетиши оқибатида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Крокус Сити Холл”даги терактни амалга оширган тўрт нафар шахс айбини тан олди

Бу ҳақда 127 нафар жабрланувчи томонидан вакиллик қилувчи адвокат Людмила Айвар 4 август куни россия давлат ОАВга маълум қилди.

Ғазо секторида Гийен-Барре синдроми билан оғриган 3 фаластинлик, жумладан 2 бола вафот этди

Бу ҳақда ҳудуднинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ғазода ҳалок бўлганларнинг 30%дан ортиғи — болалар

Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода эълон қилган ёзма баёнотда маълум қилинди.

Ғазо секторида очликдан вафот этганлар сони 175 нафарга етди

Сўнгги пайтларда Фаластиннинг Ғазо секторида камида 175 киши, жумладан, 93 бола очликдан вафот этган.

Яман соҳилларида қайиқнинг чўкиши оқибатида камида 76 нафар мигрант ҳалок бўлди

"Бедарак йўқолганларнинг тақдири ҳали ҳам номаълум", — дея таъкидлади Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Яман бўйича миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоев АFP агентлигига берган баёнотида.

Яманда муҳожирлар қайиғи чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 кишига етди

Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ямандаги миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоевга таяниб, Associated Press хабар берди.

Корхонадаги юз берган портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган

Исроил армияси Жанубий Сурияда қурол контрабандасига қарши операция ўтказди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Report.

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 175 нафарга етди

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна 6 нафар фаластинлик очликдан вафот этди, дея хабар берди Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош директори Мунир ал-Бурш.

Mangal Fest тадбирида жанжал нимадан чиқди?

Аслида, бунақа ҳолатлар нафақат фестивалларда — исталган жойда, бозорда, бекатда ёки паркда ҳам бўлиши мумкин.

Туркияда полициячи хотини ва икки фарзандини ўлдирди

Дастлабки маълумотларига кўра, Кошкун С. ухлаб ётган рафиқаси Назли ҳамда фарзандлари — 7 ёшли ўғли Яғиз ва 2 ёшли қизи Дуруга ўқ узган.

БМТ: охирги икки кунда ғазода озуқа олишга уринган 100 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда БМТ Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ Нью-Йоркдаги кундалик матбуот анжуманида маълум қилди.

Ғазо болалари исроиллик аскарларнинг нишонига айланган — BBC

Исроил аскарлари ғазолик болаларни мунтазам равишда нишонга олиб ўлдириб келгани BBC томонидан фош қилинди.

Флоридада мигрантлар очлик эълон қилди

Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

АҚШнинг собиқ ҳарбийси: «Ғазода ёрдам олиш “Очлар ўйини”ни эслатади»

АҚШ армиясининг нафақадаги подполковниги, илгари Исроил ва АҚШга қарашли “Ғазога гуманитар ёрдам” (GHF) фондида ишлаган Энтони Агиляр Ғазода ёрдам тарқатиш жараёнини «Очлар ўйини» романидаги саҳналарга қиёслади.

Келажакда Ер сайёрасида кислород йўқолиши мумкин — тадқиқот

Тадқиқотчилар фикрига кўра, кислородга бой атмосфера сайёра тарихидаги вақтинчалик босқичдир. Олимлар сўнгги 800 минг йил ичида Ер атмосферасидаги кислород миқдори тахминан 0,7 фоизга камайганини аниқлади.

Исроил Сурияда нимани кўзлаётгани очиқланди

Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

Хитойда уч ёшли бола 18-қаватдан йиқилиб тушди

Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган

Қозоғистондан Россияга пиёда ўтишга уринган ўзбекистонлик ушланди

Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.

“Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудидаги пляжда бир йигит чўкиб кетди

Тошкент шаҳар прокуратураси ўлим рўй берганини тасдиқлади. Тергов тезкор гуруҳи воқеа жойига йўл олган.

Туркияда фожиали ҳодиса: 14 ёшли бола бошқарган автомобил бетон устунга урилди

Сакария шаҳрида 14 ёшли бола бошқарган автомобил бетон устунга урилиб, оғир йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Исроилнинг янги ҳужумлари оқибатида 90 нафар ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати ва тиббий манбалар хабар берди.

Трампдан янги тарифлар: Ҳиндистонга юқори, Кореяга нисбатан камроқ

1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.

Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

Ҳайдовчи яқин атрофда мактаб борлиги ҳақидаги белгига қарамай, тезликни пасайтирмаган.