Ҳаким Тeрмизийнинг "Тафсир" асари ўзбeкистонлик олим томонидан хорижда нашр этилди

A A A
Ҳаким Тeрмизийнинг "Тафсир" асари ўзбeкистонлик олим томонидан хорижда нашр этилди

Ислом тарихидаги энг йирик мутафаккирлардан бири бўлган Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг (820-932) Қуръон тафсирига бағишланган асари “Баҳр ат-тафсир” номи билан илк бор нашр этилди. Ушбу нодир асар бугунги кунгача тадқиқотчилар томонидан “йўқолган” деб ҳисоблаб келинаётган эди. Аммо Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов ушбу асар қўлёзмасини Туркиянинг Бурдур шаҳридан топди ва уни нашрга тайёрлади. Ушбу асар Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Дор ал-кутуб-арабийя” нашриётида нашр этилди. Китоб таҳририда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Маҳмуд Нормуродов, Фахриддин Худойназаров, Аббосхон Абдуллаев ва Умарали Ўлжаевлар ҳам иштирок этишди.

БАТАФСИЛ

Aбу Aбдуллоҳ Муҳаммад ибн Aли ибн Ҳасан Термизий (тахминан 205-320 / 820-932 йиллар) исломнинг турли йўналишлари, жумладан, Қуръон тафсирига оид алоҳида китоб ёзган олим, лекин манбалардан маълумки, у ушбу асарни тугатишга улгурмаган. Бу ҳақда Ҳужвирий (467/1074 ваф.) "Кашф ал-маҳжуб", Aбдураҳмон Жомий (817-898 / 1412-1494) "Нафахот ал-унс" ва Aлишер Навоий “Насойим ал-муҳаббат”да (845-907 / 1441-1501) маълумот берган.

Масалан, Ҳужвирийга кўра: "Дарҳақиқат, у зот тафсир (китоб) бошлаган, лекин тугатишга улгурмаган. Унинг бир қисми, у зот ёзишга муваффақ бўлган миқдордагиси илм аҳли орасида тарқалгандир”.

Алишер Навоий эса “Насойимул муҳаббат”да Ҳаким Термизий шундай дейди: “.бир тафсир ҳам ибтидо қилғондур. Аммо итмомиға умр вафо қилмайдур”.

Муҳаммад Ҳаким Термизий ҳаёти ва ижодини ўрганган тадқиқотчилар асарларида ушбу тафсир "йўқолган" ёки "Ҳужвирий китобида келган" деб қайд этилган.

Аслида ушбу асар қўлёзмаси Туркиянинг Бурдур шаҳридаги Миллий кутубхонада 143-рақам остида сақланган ва унинг матн қисми колофонлардан ташқари 139 бетдан, 70 вароқдан иборат. Ҳар бир бет икки колонкадан иборат ва у 549/1154-йилда Шарофиддин Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ибн Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ибн Али Ансорий Ҳусайний асли Шерозий Димашқий Ҳанбалий томонидан кўчирилган. Аммо ушбу Тафсир “Тафсир суратил фатиҳа ва хейратиҳи” номи билан сақланганлиги туфайли унинг Ҳаким Термизийга мансублиги узоқ йиллар, ҳаттоки асрлар давомида билинмай келган!

Ушбу китоб бир неча қисмлардан ташкил топган:

Дастлаб китоб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг кириш қисми билан бошланган (5-7 бетлар). Унда илмнинг фазли, қўлёзмалар тадқиқи аҳамияти, Ҳаким Термизий меросининг қадри ҳақида қимматли маълумотлар берилган.

Шундан сўнг унга Марокашдаги Татвон шаҳридаги Абдулмалик Саъдий университетининг “Усул ад-дин” факультети ақида илмий бўйича профессори доктор Холид Заҳрий томонидан 40 бетлик “Муқаддима” битилган. Ушбу кириш қисмнинг эътиборли жиҳати шундаки, унда Ҳаким Термизий ижоди билан боғлиқ сўнгги хулосалар ва янги жиҳатлар очиб берилган. Тафсир ва унинг аҳамияти ҳақида ниҳоятда синчковлик билан тўхталган ва бу янги ишнинг улкан фойдалари кўрсатиб ўтилган (9-48 бетлар).

Ундан сўнг китоб тадқиқотчисининг муқаддимаси ўрин олган бўлиб, унда Термиз ва Термизийларнинг ислом дунёсидаги ўрнига тўхталинган. Жумладан, Термизга Исломнинг кириб келиши, Термизда яшган саҳоба ва Термизий нисбасидаги таба тобеинлар, Термизнинг тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ, тасаввуф борасида мактаб даражасида фаолият кўрсатгани охирги илмий янгиликлар асосида кўрсатиб берилган. Сўнг Ҳаким Термизий қарашларига тўхталиб ўтиб, олимнинг маърифат, авлиёлик, психология, “мақосид аш-шарийъа” каби йўналишлардаги асосчилиги кўрсатилган ҳолда, унинг ҳикмат назарияси асочиси эканлиги ҳам очиб берилган. Шундан сўнг тафсир, унинг қўлёзмалари ва қўлёзмани таҳқиқ қилиш доирасида бажарилган ишлар кўрсатиб ўтилган ва қўлёзманинг дастлабки ва охирги бетларидан намуналар берилган (49-138 бетлар).

Сўнг бевосита Ҳаким Термизийнинг тафсирга оид асари матнига ўтилган. Ушбу тафсирда Фотиҳа сураси тўлиқ, Бақара сурасининг айрим оятлари тафсир қилинган. Чунки таъкидланганидай, ушбу тафсирни тугатишга муаллифнинг умри вафо қилмаган (139-600 бетлар).

Кейин китобнинг “Муқтатофат мин тафасийр ал-Ҳаким ат-Термизий ли-баъзил айат” (Ҳаким Термизийнинг баъзи оятларга қилган тафсирларидан намуналар) деб номланган қисм бошланиб, у тафсирга алоҳида қисм сифатида илова қилинди. Унда Ҳаким Термизийнинг бошқа тафсирларда учрайдиган тафсир ҳақидаги ривоятлари жамланди. Бу қисмда Имом Абу Лайс Самарқандийнинг “Баҳр ал-улум”, Суламийнинг “Ҳақоиқ ат-тафсир” ва ушбу тафсирнинг давоми бўлган “Зиёдот” қисми, Абу Исҳоқ Нишопурийнинг “Ал-Кашф вал-баён”, Абулфарож Ибн Жавзийнинг “Зод ал-масир фи илм ат-тафсир”, Фахриддин Розийнинг “Мафатиҳ ал-ғайб”, Қуртубийнинг “Ал-Жомеъ ли-аҳком ал-Қуръан”, Абулбаракот Насафийнинг “Мадорик ат-танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил”, Абу Ҳайён Андалусийнинг “Ал-Баҳр ал-муҳит”, Абу Зайд Саъолибийнинг “Ал-Жаваҳир ал-ҳисан фи тафсир ал-Қуръан”, Ширбинийнинг “Ас-Сирож ал-мунир”, Исмоил Ҳаққий Бурсавийнинг “Руҳ ал-баён”, Ибн Ажибанинг “Ал-Баҳр ал-мадид фи тафсир ал-Қуръан ал-мажид” каби асарларида Ҳаким Термизийдан ривоят қилинган тафсирга оид ривоятлар жамланган (601-692).

Сўнг илмий нашр қоидаларига мувофиқ тарзда оят, ҳадис ва ривоятлар кўрсаткичи келтирилган. Ушбу кўрсаткичларда оятлар Қуръонда келган тартибига кўра жойлаштирилган (Фотиҳа, Бақара, Олим Имрон...), ҳадис ва ривоятлар эса мўъжам ҳарфлари тартибида келтирилган (أ, ب، ت...) ва улар чоп этилган асарнинг қайси бетида келганлиги кўрсатилган. Умуман, ушбу тафсирда 72 сурадан оятлар мавжуд (725-745 бетлар).

Сўнг фойдаланилган адабиётлар рўйхати тақдим этилган. Унда 210 нафар адабиёт мавжуд (745-771-бетлар).

Ҳаким Термизийнинг “Тафсир”ига келсак, унинг нодирлиги шундаки, унда Қуръон оятлари ҳам оят, ҳадис ва олимларнинг сўзлари билан нақлий жиҳатдан, шунингдек, ақидавий, фиқҳий, тасаввуфий, луғавий жиҳатлар, қолаверса, оятларга мустақил фикрий ёндашув билан ҳам тафсир қилинган. Буларнинг бари эса Ҳаким Термизийнинг улуғ донишманд – ҳакимлик унвонига сазовор бўлиш сабабларини кўрсатиб, тафсир услубини ҳам ҳикмат асосида бўлганлигини мулоҳаза қилиш мумкин. Кейинчалик Қуръони Каримни шу тарзда кенг миқёсда таҳлил этиш Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Абулбаракот Насафий каби улуғ зотларнинг тафсирга бағишланган асарида ҳам кузатилган ва Мовароуннаҳр муфассирларининг асосий йўналишига айланиб, Ислом дунёсининг бошқа илмий марказларида ҳам бу йўналишнинг бошланишига сабаб бўлган. Умуман, бу асар Мовароуннаҳрда ёзилган илк ёзма тафсирлардан биридир. Абд ибн Ҳумайд (ваф. 249/863) “Тафсир”и нақлий услубда бўлса, ушбу кенг миқёсли ёзма тарздаги тафсир борасида эса Термизийни ҳозирги билимларимиз доирасида биринчи дейиш мумкин.

Холид Заҳрийга кўра, Қуръонни ақида илми нуқтаи назаридан тафсир қилиш бўйича ҳам ушбу тафсирни илк ёзма асар санаш мумкин.

Умуман, тафсирда янги жиҳатлар кўп, буни китобхон яхши англаб олиши мумкин. Аммо бир нарсани алоҳида қайд этиш лозим. Қуръон тафсирида райни – мустақил фикр ва хулосани ишлатиш худди фиқҳда райни ишлатишдек мунозарали масала бўлган. Аммо Ҳаким Термизий биринчилардан бўлиб ушбу тафсирида Қуръонни тафсир қилишда фикрни ишлатиш маълум шартлар ила жойизлигини айтган. Гарчи илк рай билан тафсирлар Зайд ибн Аслам ва Мужоҳид каби илк аср олимларига тегишли эканлиги айтилса-да, уни услуб жиҳатдан кўрсатиш ва шартларини баён қилиш бўйича Термизийнинг ушбу тафсирда берган фикрлари фундаментал аҳамият касб этади ва туб бурилишни ифодалайди. Келтирилганидек, кейинчалик ёки бир оз ўтиб Имом Мотуридий, Насафий, Замахшарий ва бошқалар бу йўналишда тафсир битишган.

Китоб нашри доирасида доирасида қуйидаги ишлар бажарилган:

Аввало, таъкидлаш лозимки, ушбу тафсир асарининг биргина нусхаси маълум. Аммо ушбу тафсирнинг айрим кичик қисмлари (кириш ва наҳв илмига оид икки қисми) доктор Холид Заҳрий томонидан Ҳаким Термизийнинг рисоласи сифатида нашр этилган “Рисолатун фий холқил адамий” ва туркиялик тадқиқотчи Маҳмуд Чифчи томонидан чоп этилган Имом Нажжорнинг (Абу Муҳаммад Тоҳир ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Қазвиний, ваф. 575/1179) “Байан ан-наҳв фи илм ал-будувв” рисоласида келганлиги боис ушбу рисолалар билан “Тафсир”да келган матн сўзма-сўз солиштирилган ва фарқлар изоҳда кўрсатилган. Холид Заҳрий ушбу ўзи нашр этган рисолани тафсирнинг кириш қисми эканлигини билмаган, чунки бу қўлёзмада ҳам айтилмаган. Аммо Нажжор ўзи шарҳ берган қисмнинг Термизий тафсирининг бир бўлаги эканлигини айтган, аммо унинг бир қисминигина шарҳлаш учун келтирган. Таъкидлаш лозимки, “Тафсир” нашрига Имом Нажжорнинг шарҳи ҳам изоҳ қисмда тўла-тўкис келтирилган.

2. Оятлар Мадина мусҳафига мувофиқ тарзда қўйиб чиқилган ва уларнинг сураси ва оят рақамлари кўрсатилган;

3. Китоб матнида келган 160 та ҳадис батафсил тахриж қилинди – манбаси кўрсатилиб, ишончлилик даражаси баҳоланган;

4. Китоб матнида келган 256 нафар шахснинг таржимаи ҳоллари келтирилган;

5. Китобда саҳоба ва салафи солиҳлардан ривоят қилинган 133 та ривоят бўлиб, уларнинг манбасига фақат лозим ўриндагина тўхталинган;

6. Изоҳ қисмида келтирилган барча тур маълумотларнинг манбаси: асар жилди, бети ва рақамлари аниқ кўрсатилган;

7. Асарда келган маъноси дақиқ сўзлар араб тилининг мўътабар луғат манбаларидан фойдаланган ҳолда изоҳланган.

Умуман, Ушбу тадқиқот доирасида 210 адабиётдан фойдаланилган, мингдан ошиқ ҳаволалар (сноска) берилган.

Умуман олганда, ушбу тафсир ҳар томонлама нодир манбалиги сабабли Ҳаким Термизийнинг дунёдаги етакчи тадқиқотчиларидан бири бўлган марокашлик олим, доктор Холид Заҳрий томонидан “Муқаддима”да “улуғ кашфиёт” сифатида баҳоланган.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Боливияга қарши ўйин ўтказади

Бугун ўсмирларимиз Боливияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Эрон Исроил осмонида тўлиқ назорат ўрнатди

Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Эрон Исроилга қарши кенг кўламли ракета зарбаларини берди

Исроил армияси матбуот котиби Эрон ракеталари яҳудий давлати томон учирилганини тасдиқлади

Эрон Исроилнинг разведка хизмати қароргоҳига ҳужум қилиш учун аниқланмаган ракеталардан фойдаланди

Бу ҳақда Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги расмий вакили Ризо Талайниқ маълум қилди.

АҚШ Эронга қарши зарба бермасликка қарор қилди

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Жиззахда эр қидираётган 8 нафар қизга тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.

Тошкентда эркак аёлини бензин сепиб, ёқиб юборди

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган

Трамп Эроннинг ҳаво ҳужумлари тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди

“Энди биз Эроннинг ҳаво фазоси устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз”, - деди у.

Ҳўрмуз бўғози яқинида икки танкернинг тўқнашувидан сўнг уларда ёнғин юзага келди

Унинг суғуртачиси ҳақида маълумот тармоқ базаларида мавжуд эмас.

Трамп Исроилнинг режасига кескин қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Axios манбаси хабар берди.

Ғарбий Эронга янги авиаҳужумлар амалга оширилди

Телевидениянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари вакили (номи ошкор этилмаган) ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган.

Исроил Натанз ядровий заводидаги центрифугаларни йўқ қилди

Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.

Пентагон Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юбормоқда

АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

Исроил Теҳронда яна бир расмий шахсга ҳужум уюштирди

Clash Report нашрига кўра, Теҳроннинг шимолий қисмидаги ракета ҳужуми маҳаллий расмийлардан бири яшайдиган уйга тўғри келган.

21 мусулмон давлати Исроилнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумларини қоралади

Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.

Исроил Эрон раҳбари Ҳоманаийнинг яқинларини бирма-бир йўқ қилмоқда

86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.

Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларига мурожаат ​​​​​​​

Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар борасида юртдошларимизга мурожаат йўллади.

Москвадаги адвокат мижозини квартира учун ўлдириб, жасадини ҳайвонлар кремацияси печида ёқиб юборди

Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.

"Толибон" Термиздеги бозорга 40 ёшгача бўлган аёллар киришини тақиқлади

Бу ҳақда маҳаллий сотувчилар хабар беришган.

Эрон Исроилга эрталабгача ҳужум қилади — манба

Бу ҳақда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) хабар берди, деб маълум қилади Fars агентлиги.

Генераллардан то Трампгача: Нетаньяху кимнинг сўзини тинглаяпти?

Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.

Эронлик қиз ноласи: "Илтимос, гўзал Теҳронимни Ғазога айлантирманг"

BBC.com нашри Эрон фуқароларининг ички кечинмалари ва фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Эрон эса ақлли ўйнамоқда..."

Янги Зеландиялик профессор Саймонс Исроилнинг Эронни енгиш имконияти йўқлиги ҳақида гапирди.

Исроил Эрон давлат телевидениеси офисига ҳужум уюштирди

Аввалроқ, Исроил мудофаа вазири режалаштирилаётган ҳужум ҳақида ишора қилиб, “Эроннинг тарғибот минбари йўқ бўлиш ёқасида турибди”, деган эди

Эрон биринчи марта Исроилга чинакам қаттиқ зарба бериши мумкин

Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган

Ҳиндистонда кўприк қулаши натижасида сайёҳлар ҳалок бўлди

Қулаш оқибатида яна бир неча киши чўкиб ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. 39 киши қутқариб олинган.

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.

Эроннинг Исроилга уюштирган сўнгги ҳужуми қурбонлари сони беш нафарга етди

Эроннинг Исроил марказига қилган сўнгги ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда N12 телеканали хабар бермоқда.

БМТ глобал гуманитар ёрдам дастурини кескин қисқартирди

Дунёдаги кризис ўчоқларида эҳтиёж ошиб бораётган бир пайтда, БМТ молия етишмаслиги сабабли ёрдам дастурларини қисқартиришга мажбур бўлди. Гуманитар муассасалар таъбири билан айтганда, «эшитилмаган даражадаги молиявий танқислик» қарорлар қабул қилишда оғриқли танловларга олиб келмоқда.

Исроил Ғазода алоқа инфратузилмасини мақсадли равишда йўқ қилмоқда

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг расмий Медиаофиси баёнот берди.

Кремль Нетаньяхунинг баёнотига жавоб қайтарди: “Исроил ҳаракатларини қоралаймиз”

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Украина Татаристондаги дрон заводига зарба берди

Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.

Асалари чақиши миллиардeрни ўлдирди: БАА шифокорлари ҳашарот кам учрайдиган юрак хавфларига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Исроил элчиси: "Эроннинг хоҳиш ва имкониятларини йўқ қилмагунча уруш тугамайди"

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Макрон: "Россия Исроил — Эрон можаросини ҳал қилади? Унинг ўзи бузғунчи-ку!"

Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.

Эронга қўшни давлатлар хавотирда. Улар нимадан қўрқмоқда?

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги юқори мартабали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Украина ва Европа Россияга қарши қонли "операция" тайёрламоқда — манба

Ҳозирда Киев британияликлар билан биргаликда Болтиқ денгизи ҳудудида провокациялар тайёрламоқда.