Гўштхўр Месси ва унинг жамоадошлари Қатарга деярли бир тонна гўшт олиб келди

Гўштхўр Месси ва унинг жамоадошлари Қатарга деярли бир тонна гўшт олиб келди

Аргентина ва Уругвай терма жамоалари ЖЧ-2022 учун Қатарга деярли икки тонна гўшт олиб кетишди, деб хабар беради ESPN.

Жамоаларнинг ҳар бири 900 кгдан гўшт олган. Иккала давлат ҳам дунёдаги энг йирик гўшт истеъмолчилари қаторига киради.

Асадо - Аргентина ва Уругвайда машҳур таом. Грилда қовурилган гўшт бўлакларидан тайёрланади.

«Мате, асадо ва футбол Уругвайда бир-бирига боғланган ва бизнинг маданиятимизнинг бир қисмидир. Биз маҳсулот сифатини, табиий ва органиклигини етказмоқчимиз ва Жаҳон чемпионати бунинг учун энг яхши вақт», дейди Уругвай миллий гўшт институти президенти Конрадо Фербер.

«Менинг севимли таомим - асадо, лекин бу шунчаки таом эмас. Бу бизнинг маданиятимизнинг бир қисми, Аргентина характерининг ўзига хос хусусияти.

Айнан шу вақтда биз гаплашишимиз, кулишимиз, дам олишимиз ва суҳбатлашишимиз мумкин», деди Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!