Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримованинг Гибралтарда рўйхатдан ўтказилган Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари эканлиги тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқиш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди, деб ёзади "Cazeta.uz".
Суд томонидан Б. исмли ўзбекистонлик шахсга нисбатан жиноий иш очилган эди. У Гулнора Каримовага тегишли пулларнинг асл эгасини яшириш мақсадида унинг номидан компаниялар очгани учун ҳужжатларни сохталаштириш ва "пулларни ювиш"да айбдор деб топилди.
2018 йилги суд қарори билан ушбу компанияга тегишли 350 млн доллар музлатиб қўйилган эди. Эндиликда, Гулнора Каримованинг вакиллари ушбу музлатилган активларни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишлари мумкин.
"Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба", — деди унинг адвокати Грегори Манжа.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.