Грузиядаги энг қиммат байроқ қайта ўрнатилганидан кейин иккинчи куни йиртилиб кетди

Грузиядаги энг қиммат байроқ қайта ўрнатилганидан кейин иккинчи куни йиртилиб кетди

Тбилисида Грузиядаги энг баланд ва энг қиммат байроқни шамол йиртиб ташлади.

Папер Картули маълумотларига кўра, бу қайта ўрнатилганнинг эртасига содир бўлган. Олти ой олдин байроқ довул пайтида олиб кетилган эди.

Баландлиги 55 метр, нархи 317 минг лари (110 минг доллар) бўлган байроқ 2023 йил декабрида Варкетили ҳудудида ўрнатилган эди.

Унинг юқори нархи шамол ва қуёшга чидамлилиги ошиши билан изоҳланди. Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида довул туфайли байроқ йиқилиб тушган эди. Байроқ устуни қарийб олти ой бўш турди. 13 июнь куни унга янги байроқ осилган, эртаси куни эса ҳудуд аҳолиси унинг йиртилгани ҳақида хабар беришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!