Грузия терма жамоаси дарвозабони Европа чемпионати рекордини ўрнатди

Грузия терма жамоаси дарвозабони Европа чемпионати рекордини ўрнатди

Грузия терма жамоаси дарвозабони Георги Мамардашвили Чехия терма жамоасига қарши ўйинда жамоасини ўнта голдан қутқариб, евро рекордини янгилади.

Чехияга қарши ўйинда Мамардашвили 11 та сейв амалга ошириб, Европа чемпионати рекордини янгилаб, Евро тарихига кирди. Аввалги рекорд швейцариялик Янн Зоммерга тегишли эди – французларга қарши 10 та сейв, бироқ улар 120+ дақиқада амалга оширилган, Мамардашвили эса 95 дақиқада бу натижага эришди.

Уч йил олдин Гиорги Мамардашвили Валенсияга кўчиб ўтди ва клубдаги тўртинчи дарвозабон сифатида иш бошлади. Аммо у тез орада 20 ёшида Яспер Силлессен билан рақобатда устун келиб, асосий дарвозабонга айланди, деб хабар беради tengrisport.kz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!