Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Амирсой, Белдерсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлда ҳаракат бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларида 2025 йил 12 январга қадар фуқаролар ташрифи одатдагидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Амирсой, Белдерсой, Чимён каби дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсад қилинган.
Режага кўра, 4Р6 Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобил йўлининг 57-километридан бошлаб, мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни 4Р10 автомобил йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Ҳаракат бир томонлама ташкил этилган йўлнинг бошида 5.5 (бир томонлама ҳаракатли йўл) ва унинг охирида 5.6 (бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири) ахборот кўрсатгич йўл белгилари, шунингдек, ҳаракатланиб кириш тақиқланган қисмида 3.1 (кириш тақиқланган) йўл белгиси ўрнатилади.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.
Покистон ҳатто Арманистонни давлат сифатида тан олмайди. Қорабоғ уруши даврида Ҳиндистон Арманистонга катта ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатган бўлса, Покистон Озарбайжонга ёрдам кўрсатган.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.
«Childlight Global Child Safety Institute» томонидан 2024 йили эълон қилинган маълумотга кўра, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган. Бу рақам фавқулодда ҳолат даражасида бўлиб, глобал хавфсизлик, рақамли технологиялар ва болаларни ҳимоя қилишда жиддий хавф мавжудлигини кўрсатади. Умуман олганда, 300 миллион бола дегани – бу дунё бўйича тахминан ҳар 3 боладан 1 нафари (0-17 ёш оралиғида) ҳаётида бир марта бўлса-да, онлайн жинсий эксплуатацияга ёки зўравонликка дуч келганини англатади. БМТнинг махсус эксперти сўзларига кўра, 2025 йилга келиб болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатациянинг янги шакллари пайдо бўлиши мумкин.
Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.
Финляндиядан 160 км узоқликда, Петрозаводск шаҳрида руслар бир неча йил ичида ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни бошқариши керак бўлган янги армия қўмондонлигини яратиш учун базаларни кенгайтирмоқда.