АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) декабрь ойида Виржиния штати фуқаросини ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлаганликда айблаб ҳибсга олганида 150дан ортиқ қувурли бомба ва бошқа қурилмаларни топди. Бу федерал прокурорларнинг суд ҳужжатларида айтилган.
Прокурорларнинг душанба куни тақдим этган илтимосномасида айтилишича, агентлар декабрь ойида Бред Спаффорднинг шимоли-ғарбий Норфолкдаги уйини тинтув қилиш пайтида арсенални топдилар. Прокуратура ФҚБ тарихида рекорд миқдордаги қурол мусодара қилинган деб ҳисоблайди.
Портловчи моддаларнинг аксарияти, шунингдек, бомба ясаш асбоблари ва материаллари Уайт оролидаги уйнинг алоҳида гаражидан топилган.
36 ёшли Б. Спаффорд аввалроқ қонунга хилоф равишда ўқотар қурол сақлашда айбланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг айтишича, унинг ёнида рўйхатдан ўтмаган калта ўқли милтиқ бўлган. Associated Press агентлигининг чоршанба куни прокурорларга таяниб хабар беришича, гумондорга портловчи моддалар билан боғлиқ яна бир қанча айбловлар қўйилган.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Бразилия 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти кабинасидан овоз ёзиш мосламасини аллақачон ўрганишни бошлаган.
Жессика Росваллга кўра, Европа қурғоқчиликдан азият чекмоқда, Европа Иттифоқи эса сув инқирозидан чиқиш ҳаракатлари ўрнига, энергия хавфсизлигига эътибор қаратмоқда.
Фермерлар намойишига, шунингдек, овчилик жамияти вакиллари ҳам қўшилган, улар ўрмонлардан фойдаланиш ва ов қилиш борасидаги ЕИ ҳамда ҳукумат сиёсатидан норози.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.