2024 йилнинг 26 декабрдан 31 декабрига қадар Уммон давлатида «Muscat International Chess Championship 2024» турнири бўлиб ўтди.
Турнирда иштирок этган шахматчимиз Ортиқ Нигматов 2501 (Qatar Masters 2024 +9.4; 3rd International President cup +35; Muscat International Chess Championship 2024 +9.8) рейтинг кўрсаткич қайд этди.
Шу тариқа Нигматов сўнгги талабни бажариб, шахмат гроссмейстери унвонига эга чиққан ўттизинчи ўзбекистонликка айланди, дея хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси.
"Шахматчимиз GM лик норма талабларини муддатидан олдин бажарган, фақатгина рейтинг кўрсаткичлари бир марта 2500 рейтингдан ўтиши лозим эди", дейилади хабарда.
Қувонарлиси шундаки, Ортиқ Нигматов 9 та турдан иборат баҳсларда 7 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган ҳолда 8 очко тўплаб «Muscat International Chess Championship 2024» турнири ғолибига ҳам айланди.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Тўқаев журналистнинг БМТга раҳбарлик қилиш режалари туфайли 2026 йилда Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериш сўровига шу тарзда жавоб берган.
Фермерлар намойишига, шунингдек, овчилик жамияти вакиллари ҳам қўшилган, улар ўрмонлардан фойдаланиш ва ов қилиш борасидаги ЕИ ҳамда ҳукумат сиёсатидан норози.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.