Янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди.
Уларнинг:
👦🏻 492 нафари ўғил,
👧🏻 548 нафари қиз.
📊 Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди.
📈 Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
🔹Қашқадарё вилояти (119 нафар),
🔹Тошкент шаҳри (112 нафар),
🔹Самарқанд вилояти (101 нафар),
🔹Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди.
📉 Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
‼️ Эътиборлиси, туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир.
🍼 Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
🧑🏻⚕️⏳ Юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, туғуруқ комплексларида ҳам тиббиёт ходимлари ишламоқда. Жумладан, байрам кунлари республика бўйлаб 6192 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
👶🏻 Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 2020 йилнинг шу даврида жами 1111 нафар, 2021 йилда — 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.