Полиция маълумотларига кўра, 1 январь куни маҳаллий вақт билан соат 8:40 атрофида Tesla Cybertruck автомобили Лас-Вегасдаги Трамп меҳмонхонаси олдида портлаган.
Портлаш оқибатида автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна етти киши енгил тан жароҳати олди.
CNN маълумотларига кўра, автомобилга бир неча бензин тўлдирилган канистралар ва фейерверклар ортилган бўлган. Ҳайдовчи кабинадан туриб уларни портлатиб юборган.
Шериф Макмехиллнинг айтишича, полиция воқеанинг Янги Орлеан терактига алоқадорлигини текширмоқда.
Лас-Вегасдаги “Trump” меҳмонхонаси олдида портлаган Cybertruck Янги Орлеандаги одамлар устига ҳайдалган машина каби Тuro иловаси орқали ижарага олинган, деб хабар бермоқда AP.
Портлаш ижарага олинган Cybertruck машинасига жуда кўп миқдорда пиротехника ортилгани ёки салондаги бомба туфайли содир бўлган. Портлашнинг электромобилнинг ўзига алоқаси йўқ, унинг телеметрияси ижобий”, — деб баёнот берди Tesla асосчиси Илон Маск.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Бразилия 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти кабинасидан овоз ёзиш мосламасини аллақачон ўрганишни бошлаган.
Жессика Росваллга кўра, Европа қурғоқчиликдан азият чекмоқда, Европа Иттифоқи эса сув инқирозидан чиқиш ҳаракатлари ўрнига, энергия хавфсизлигига эътибор қаратмоқда.
Фермерлар намойишига, шунингдек, овчилик жамияти вакиллари ҳам қўшилган, улар ўрмонлардан фойдаланиш ва ов қилиш борасидаги ЕИ ҳамда ҳукумат сиёсатидан норози.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.