Грузиядаги норозилик намойишлари ташкилотчилари 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган мамлакат президенти сайловини бузишни ва шу мақсадда вазиятни имкон қадар кескинлаштиришни, натижада бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлмоқчи.
Бу ҳақда Грузия Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
"Олинган маълумотларга кўра, бузғунчи ва жиноий ҳаракатлар ташкилотчилари 2024 йил 14 декабрга белгиланган Грузия Президенти сайлови жараёнининг ўтказилишига йўл қўймасликни режалаштирган ва бунинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солишга умид қилмоқда. Грузиянинг олтинчи президентини сайлаш, бу сунъий равишда ҳокимият инқирозига олиб келади", дейилади баёнотда.
Мурожаатда фуқаролар норозилик намойиши ташкилотчиларининг режалари иштирокчиси ёки қурбони бўлмаслик учун максимал даражада эҳтиёт бўлишга чақирилади.
"Одамларни қурбон қилиш орқали жиноий ҳаракатлар ташкилотчилари норозилик айбловини кучайтиришга ва радикал кайфиятларни рағбатлантиришга ҳаракат қиладилар, бу уларнинг режасига кўра, назорат қилиб бўлмайдиган жараёнларга айланиши керак ва буларнинг барчасида ҳукуматни айблайди", - дея хабар беради Давлат хавфсизлик хизмати.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.