Грецияда том қисми металл шишадан ишлаган 3000 от кучига эга гиперкар яратилди

Грецияда том қисми металл шишадан ишлаган 3000 от кучига эга гиперкар яратилди

Spyros Panopoulos Automotive ва унинг асосичиси Спирос Панопулос ушбу моделни дунёдаги энг биринчи «ультракар» деб атайди — автомобиль барча жиҳатлари бўйича ўз рақобатчиларини ортда қолдиради. Юқори сифатга нафақат титан ва керамик поршенларга эга двигатель, шунингдек, Zylon полимерли углепластикдан ишланган шатунлар, балки кузов панели ва монокок материаллари ҳам жавоб бериши керак. Мазкур модель томи АҚШдаги учта университет мутахассислари томонидан 2016 йилда яратилган SAM2X5-630 металл шишадан ишланган.

Грецияда яратилган гиперкарга 4,0 литрли твин-турбо ўрнатилган. Титан поршень ва шатунларга эга двигатель варианти 2000 от кучини тақдим эта олади, кучлироқ вариантлари эса 3000 от кучигача. Гиперкар саккиз поғонали «робот» узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Машинани яратишда ишлатилган материал ноёб механик хусусиятга эга: у кучли зарбаларга бардош беришга қодир, таъсир этган кучдан сўнг у ўз шаклини қайта тиклай олади. Динамик пишиқлик кўрсаткичи 12 гигапаскалга тенг. Масалан, зангламайдиган пўлатда ушбу кўрсаткич 0,2 га, зирҳни тешувчи ўқлар «юракчаси»да ишлатиладиган вольфрам карбидида эса 4,5 гигапаскалга тенг.

Металл шиша — Spyros Chaos конструкциясидаги ягона ноодатий материал эмас. Гиперкар монококи Zylon толасидан ишланган. NASA ушбу полимердан ҳаддан ташқари босимли юзаларда, SpaceX эса Crew Dragon парашутчилари чилвирини ясашда фойдаланади.

Spyros Chaos куз фаслида Женевада тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!