Грецияда кучли ўрмон ёнғинлари юз бермоқда

Грецияда кучли ўрмон ёнғинлари юз бермоқда

Грецияда ўрмон ёнғинларини жиловлаб бўлмаяпти. Ўтган якшанба куни мамлакатда 53 та ўрмон ёнғини ўчоғи аниқланди.

Пелопоннеснинг шимоли-ғарбида Элида вилоятида ўрмон ёнғинларини ўчиришга 195 нафар ўт ўчирувчи, еттита гуруҳ ва 48 та махсус техника жалб қилинган, деб хабар тарқатди Греция ёнғинга қарши кураш хизмати.

Хабарда айтилишича, ёнғин якшанба куни Ахайа шаҳри яқинида бошланган. Тураржойлар табиий офат ўчоғига яқин бўлгани учун тўртта қишлоқнинг аҳолиси хавфсиз жойга кўчирилди.

Қоронғи тушгандан кейин ёнғинни ўчиришга олтита самолёт ва бешта вертолёт жалб қилингани айтилмоқда.

Прогноз харитасига кўра, ушбу минтақа жуда юқори хавф тоифасига киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!