Грецияда Америка танклари бўлган поезд рельсдан чиқиб кетди

Грецияда Америка танклари бўлган поезд рельсдан чиқиб кетди

Бу Греция шимолидаги Александруполис порти яқинида юз берди, деб хабар беради 902.гр.

«Гап яқинда портда америкалик ҳарбийлар учун туширилган танклар, зирҳли техникалар ва контейнерлар ҳақида кетмоқда. Александруполис портидан америкаликлар ва НАТО Украинага қурол олиб ўтиш учун фойдаланган», - дейилади хабарда.

Юнонистон Коммунистик партиясининг бир қанча аъзолари ва юнон ёшлари аллақачон воқеа жойида Украинага қурол етказиб берилишига қарши норозилик намойиши ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!