Греция: «Европа Ғазодаги болаларни қабул қилиши керак»

Греция: «Европа Ғазодаги болаларни қабул қилиши керак»

Греция Ташқи ишлар вазири Георгиос Герапетритис Европа давлатларини можаро давом этар экан, Ғазо урушидан жабрланган ва жароҳатланган болаларни қабул қилишни бошлашга чақирди.

Дипломат шу ҳафтада Фаластин Бош вазири Муҳаммад Мустафо билан бу ғояни муҳокама қилишга ваъда берди.

Грециянинг араб дунёси билан тарихий алоқалари унга воситачи сифатида ҳаракат қилиш имкониятини берганини қайд этган Герапетритис, “Бу фожиага жуда аниқ қарашимиз керак. «Европа [Ғазодан] ярадорлар, шунингдек, ҳозир очлик ёки бошқа хавф-хатарларга дуч келаётган болалар учун очиқ бўлиши керак.»

❕ Грециянинг етакчи дипломати қанча бола Греция ёки Европа Иттифоқига жойлаштирилиши мумкинлигига аниқлик киритмади, лекин гап миграция ҳақида эмас, балки фақат жабрланганларни реабилитация қилишда ёрдам ҳақида кетаётганини таъкидлади.

💬 «Бу гуманитар ёрдам учун очиқ чақириқ. Биз бу ерда иқтисодий муҳожирлар ёки ноқонуний миграциянинг бошқа турлари ҳақида гапирмаяпмиз», деб ишонтирди дипломат. «Бу улкан лойиҳа бўлади ва биз уни имкон қадар тезроқ ишлаб чиқишимиз керак.»


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!