Давлат қабул комиссиясининг баёнига асосан, 2024/2025-ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар учун таълим грантларини қайта тақсимлаш бўйича талабгорларни рўйхатдан ўтказиш муддати 2025 йил 10 августга қадар узайтирилди.
Яъни грант тақсимлаш учун ариза беришга улгурмай қолганлар 10 августгача ҳужжатларини тақдим этиши мумкин. Аризалар олийгоҳларнинг веб-сайтлари орқали ёки kontrakt.edu.uz сайтида қабул қилинмоқда.
🖊Талабалар ариза беришда 3 хил грантдан бирини танлаши керак:
✅ Тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган грант (GPA 3,5 дан баланд);
✅ Қўшимча давлат гранти (фақат ижтимоий ҳимоя реестрида “қизил” ва “сариқ” тоифадаги оилалар аъзолари учун, GPA 4 дан баланд);
✅ОТМ гранти (GPA 3,3 дан 4 гача).
Имтиёзли ёки мақсадли грантга кирганлар, шунингдек, сиртқи, кечки ва масофавий шаклда ўқийдиганлар ариза юбора олмайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.