Голливуд актёри Байкал кўли ҳимоячисига айланди

Голливуд актёри Байкал кўли ҳимоячисига айланди

Голливуд юлдузи Стивен Сигал сайёрадаги энг катта чучук сув кўлининг экологияси мусаффолигини сақлаб қолиш бўйича лойиҳани бошқариш вазифасини ўз зиммасига олди.

Голливуд актёри «Ҳақиқат учун» партияси сиёсий кенгаши аъзоси ҳисобланиб, партиянинг федерал экологик лойиҳасини бошқаради.

Бу ҳақда партия матбуот хизматига таяниб "hudud24.uz" хабар бермоқда.

Лойиҳанинг асосий вазифаси Байкал кўлини сақлаб қолиш, шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантирган шахслар учун жиноий жавобгарликни жорий этишдан иборат.

Таъкидланишича, партия аллақачон экологик муаммоларни ҳал қилиш билан шуғуллана бошлаган.
Шунингдек, ҳайвонларни ҳимоя қилиш фаоллари билан ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияда Байкал йили ўтказилишини қўллаб-қувватлаган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!