Global Sumud халқаро ташаббуси, кемаларнинг Тунисдан Ғазога жўнаши техник ва логистика сабабларга кўра 10 сентябрга қолдирилганини маълум қилди.
Бу ҳақда Facebook’даги Sumud Flotilla саҳифасида флот аъзоларидан бири эълон қилган видеомурожаат орқали айтилди.
Баёнотда таъкидланишича, кечиктириш “Флотнинг Испаниядан келишининг кечикиши, об-ҳаво ва денгиз шароити, шунингдек, кемаларнинг ҳолати билан боғлиқ бошқа логистика омиллари” сабаб бўлган.
Дастлаб пойтахтнинг Сиди Боу Саид портидан жўнаб кетиши керак бўлган кемалар энди 10 сентябр, чоршанба куни денгизга йўл олади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, расмий ва оммавий хайрлашув маросими ҳам шу куни бўлиб ўтади, Испания кемаларини кутиб олиш тадбирлари эса бугун ўтказилади ва барча тунисликлар иштирок этишга таклиф этилган.
Фаластин билан бирдамлик ва Исроил блокадасини бузиш мақсадида ташкил этилган Global Sumud халқаро фуқаролик-гуманитар флотилияси 44 дан ортиқ давлат фаолларини бирлаштиради. 31 август куни кемалар Испаниянинг Барселона шаҳридан Ғазога йўл олган эди. Ўша куни 300 тонна гуманитар ёрдам олиб кетаётган бир нечта кема Ўртаер денгизи орқали флотилияга қўшилиш учун Италиянинг Генуя шаҳридан жўнаб кетди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.