Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев гипертония касаллигининг асосий аломатлари ва уларнинг даво чоралари ҳақида сўз юритади.
Немис олими кардиолог Мартин Галленинг маълум қилишича, қон босими касаллигига олиб келувчи энг кенг тарқалган омилларга ортиқча вазн, стресснинг тез-тез кузатилиши, чекиш, нофаол ҳаёт турмуш тарзи, уйқусизлик ва қандли диабет мисол бўлади.
Қон босими касаллиги узоқ вақт алоҳида белгиларсиз давом этади ва кўпинча организмга зарарли таъсирлари пайдо бўлганидагина аниқланади. Олимлар гоҳ- гоҳида бўлиб турадиган ҳолатлар — кундузи уйқунинг келиши, бесабаб чарчоқлик, бош оғришига эътибор беришни маслаҳат беради. Бу қон босими ошишининг аломатлари бўлиши мумкин. Шунингдек, қон босимини вақт- вақтида ўлчаб туриш керак. Бу ҳатто ёшларга ҳам тегишли бўлиб, сўнгги йилларда кам ҳаракат ва семизлик туфайли уларда ҳам гипертония касаллиги кўп учрамоқда. Шифокорнинг фикрича, турмуш тарзини озгина ўзгартиришнинг ўзи ҳам қон босими касаллигининг хавфли оқибатларини олдини олиш мумкин, ҳаттоки улар қон босимига қарши дориларига қараганда яхшироқ фойда келтиради.
Немис кардиологи Мартин Галленинг қон босими касаллигининг учта асосий аломати ва уни енгишга ёрдам берадиган учта тавсияси билан танишинг.
Аломатлари:
• кундузи уйқу келиши;
• бесабаб чарчоқ;
• бош оғриши.
Учта асосий хавф омиллари:
• кам ҳаракат;
• нотўғри овқатланиш;
• ортиқча вазн.
Биринчи тавсия: Жисмоний тарбия билан шуғулланиш
Кунига атиги 15 дақиқа вақтни саломатлик учун ажратиб, қон босимини дориларсиз тушириш мумкин. Жисмоний машқлар ҳаёт тарзини ўзгартиришнинг асосий омилидир. Очиқ ҳавода қилинган жисмоний машқлар жумладан, юриш, велосипед ҳайдаш, югуриш ва бошқа машқ кабилар. Мартин Галленинг таъкидлашича, очиқ ҳавода 15 дақиқа қилинган сайр қон босимини туширади.
Иккинчи тавсия: Ортиқча вазндан халос бўлиш
Ҳар бир йўқотилган килограмм юрак иш фаолиятига катта ёрдам беради, қон томирларининг зарарланишини камайтиради. Қаттиқ парҳез тутиш шарт эмас. Кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш керак. Мартин Галленинг таъкидлашича, атиги 10 килограммга озиш юқори қон босимини камайтиради.
Учинчи тавсия: Фойдали ва соғлом овқатланиш
Тузни камайтириш, колбаса, пишлоқ ва шунга ўхшаш дудланган озиқ овқатлардан чегараланган маъқули. Нон ва ун маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқатларни камроқ истеъмол қилиш керак.
Соғлом рацион, айниқса, сабзовот ва меваларга бой бўлса, жисмоний тарбия билан биргаликда ўз-ўзидан вазн ташлашга олиб келади. Юқоридаги уч тавсияга амал қилиш орқали юқори қон босимини туширишда, ҳаттоки дори воситаларини қабул қилишга ҳожат қолмаслиги мумкин.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.