Германияда тошқин қурбонлари сони камида 156 кишига етди

Германияда тошқин қурбонлари сони камида 156 кишига етди

Германиядаги Bild агентлиги маълумотларига кўра Германияда тошқин қурбонлари сони камида 156 кишига етди.

Шимолий Рейн-Вестфалияда камида 46 киши, Рейнланд-Пфальцда камида 110 киши ва Юқори Бавьерадаги Берхтесгарденер ерида 2 киши вафот этди.

Энди Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфальцнинг кўплаб ҳудудларида тошқин тўхтаганлиги сабабли, вайроналар остида одамларни қидириш давом этмоқда.

Кўп жойларда электр ва телефон тармоқлари ҳали ҳам ишламаяпти.

Чоршанба оқшомидаги кучли ёмғирдан сўнг, бу ерларда аҳоли пунктларини сув боса бошлади. Табиий офат кўприклар ва йўлларнинг бузилишига, электр линияларининг узилишига олиб келди.

Германиянинг ғарбий қисмида ҳарбий фалокат режими эълон қилинди. Табиий офат оқибатларини бартараф этишда 850 бундесвер аскари иштирок этмоқда.

Тошқинлар нафақат Германияда, балки Бельгия ва Голландияда ҳам содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!