Германияда 29 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 15 киши жароҳат олди

Германияда 29 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 15 киши жароҳат олди

Германияда 29 та автомобил, жумладан, автобус иштирокидаги ЙТҲда камида 15 киши жабрланди.

Бу ҳақда DPA агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Ҳодиса Бавариянинг Юқори Франкония туманида автобанда содир бўлган. Ҳодисага ёмон об-ҳаво – ёмғир ва дўл сабаб бўлган. Зарар миқдори 250-300 минг еврога баҳоланмоқда.

Воқеа жойида 130 га яқин ўт ўчирувчи ва 70 нафар қутқарувчи ишлаган. Тўртта вертолёт – учта қутқарув ва бир полициячи сафарбар этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!