Германия украиналикларга ватанларининг омон қолишида ёрдам бермоқда
Бербок Украина ҳаво мудофааси ва энергетика объектларига ташриф буюрди.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинага ташрифи чоғида Германия томонидан етказиб берилган Гепард зенит танкларидан фойдаланиш ҳақида маълумот олди.
Украина аскарлари унга ўтган ҳафта жума куни Киевнинг катта ҳудудида учта рус дронини уриб туширганликларини айтишди. Улар, шунингдек, Бербокдан ўқ-дорилар шаклида кўпроқ ёрдам сўрашди.
Гепард танклари дрон ҳужумларини қайтаришда айниқса самарали ҳисобланади. Ҳозиргача Германия Украинага 55 та Гепард зенит танклари, эҳтиёт қисмлар, шунингдек, Бундесвердан 176 минг дона зенит ўқ-дорилари ва саноат захиралари етказиб берди.
Шундан сўнг немис вазирига Киев яқинидаги Россия ракеталари томонидан бир неча бор урилган, бироқ электр энергияси ишлаб чиқараётган энергетика заводи кўрсатилди.
Бербокнинг айтишича, Германия Россиянинг «шафқатсизлигига» қарши туришда «инсонпарварлик ва қўллаб-қувватлаш билан ёрдам бермоқда - украиналиклар нафақат қишдан омон қолиши, балки уларнинг мамлакати ҳам омон қолиши» учун.
Украинанинг АҚШдан кейин иккинчи йирик донори бўлган Германия қишдан ўтиш учун 170 миллион евро (185 миллион доллар) фавқулодда ёрдам ваъда қилди.