Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Trast жамғармаси фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Сарвар Ҳамидов, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи Консуэло Видаль иштирок этди.
Ҳужжатда Германия ҳукуматининг Оролбўйи бўйича Trast жамғармасига 700 минг доллар ажратилиши кўзда тутилган. Маблағлар мураккаб экологик вазиятнинг минтақа аҳолисига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган манзилли қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига йўналтирилади.
Маълумот учун, жами Trast жамғармасининг устувор йўналишлари доирасида Қорақалпоғистоннинг Беруний, Тахтакўпир, Бўзатов, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳамда Нукус шаҳрида 7 та лойиҳа амалга оширилиб, 16 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб этилган.
Шу жумладан:
5 та чекка қишлоқнинг 11 минг нафар аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланган, 17 та аҳоли пунктида 8 минг 922 нафар қишлоқ аҳолиси барқарор электр энергияси билан таъминланди;
13 та хусусий корхона ва 3 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилган;
АКТ ускуналари ўрнатилиши ва бепул Wi-Fi зоналари яратилиши туфайли 64 минг нафар қишлоқ аҳолиси интернет ва рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган:
3 та перинатал марказ модернизация қилинган, 20 минг нафар она ва янги туғилган чақалоққа тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланган;
40 минг нафар бола ва ўсмир дегелминтизациядан ўтказилган, 131 минг нафар қиз болада камқонликка қарши профилактика чоралари кўрилган;
Қорақалпоғистонда фаолият кўрсатаётган 31 та тиббиёт муассасаси лаборатория жиҳозлари ва телекоммуникация воситалари билан таъминланган;
730 нафар тиббиёт ходими қайта тайёрланган, 1500 оила соғлом турмуш тарзи бўйича курсларда малака оширган.
“Германия ҳукумати билан келишув имзоланиши халқаро ҳамжамиятнинг Орол денгизи инқирозидан жабр кўрган одамларнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди”, — дейилади хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.