Германия канцлери Россия ва Украина урушни якунлашдан ҳали анча йироқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.
"Одатда урушлар бир ёки икки томоннинг иқтисодий ёки ҳарбий жиҳатдан ҳолда тойиши туфайли якунланади, бироқ Украина урушида биз бундай вазиятдан ҳали анча йироқмиз", — дея фикр билдирди Германия канцлери Фридрих Мерц Финляндия бош вазири Петтери Орпо билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Мерцнинг таъкидлашича, европаликлар узоқ давом этадиган урушга тайёр бўлишлари керак, шу сабабли Европа Украинани фаолроқ қўллаб-қувватлаши ва унинг мудофаа қобилиятини таъминлаши лозим.
Ватиканда Киев билан музокара ўтказишдан Москва бош тортгани ҳақида гапирар экан, канцлер Россия ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга қизиқиш билдирмаётганини айтди.
Шунингдек, Мерц Германия ва Ғарбнинг бошқа давлатлари Украинага етказилаётган узоқ масофали қуроллар бўйича чекловларни олиб ташлагани ҳақидаги баёнотига ҳам изоҳ берди. Унга кўра, бу янгилик эмас, мазкур қарор бир неча ой аввал қабул қилинган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.