Ғазодаги фаластинликлар биринчи босқич тугашига хавотир билан қарашмоқда

Al-Jazeera: Бугун эрталаб кўплаб фаластинликларда умид уйғотган нарса - АҚШнинг тинчлик элчисининг Қоҳирага ташрифи бўлди. Кейинроқ уларга вақтинчалик тинчлик келишувининг иккинчи босқичи бўйича музокараларни бошлаш учун Исроил ва Қатар делегациялари қўшилди.
Биринчи босқич тугашига бир кун қолди. Иккинчи босқич бўйича музокаралар 16 февралда бошланиши керак эди. Бироқ, Исроил бош вазирининг музокараларни бир неча бор кечиктириши туфайли бу содир бўлмади.
Бугун эрталаб пайдо бўлган бу умид сўнгги соатларда сўна бошлади. Исроилнинг биринчи босқични узайтириш нияти, Исроил бош вазирининг урушни тўлиқ тугатишга ва Исроил армиясини олиб чиқишга бўлган мажбуриятидан қочиш учун қилаётган манёврларини кўрсатмоқда. Бу иккинчи босқичнинг ҳал қилувчи элементлари ҳисобланади.
Бир ҳафтадан сўнг Исроил Филаделфия йўлагидан, шунингдек, Ғазонинг бошқа қисмларидан, жумладан буфер зонадан ўз ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетиши керак. Энди, агар бу содир бўлмаса, биз урушнинг қайта бошланиши эҳтимоли ҳақида ўйлаяпмиз ва бу ҳозир одамларни энг кўп қўрқитади.