"Ғарб давлатлари ва Украина Россиянинг ракета захиралари тугаб бораётганига ишонишган эди, бироқ сўнгги кенг кўламли ҳужум бу тахминларни шубҳа остига қўйди", деб ёзади The New York Times.
Газетанинг таъкидлашича, Россиянинг кенг кўламли ракета ҳужумларини уюштиришда давом этиши бир неча асосларга эга бўлиши мумкин: Россия Эрон ва Шимолий Кореядан ракета ва дронлар сотиб олган бўлиши мумкин ёки Россия мудофаани сафарбар қилиш ва корхоналарни узлуксиз ишлатиш орқали кўп сонли ракеталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга муваффақ бўлган бўлиши эҳтимоли бор. Яна бир тахминга кўра, Россия НАТО билан зиддият юзага келган тақдирда фойдаланиш учун аввалдан ракеталарнинг катта захираларини яратиши мумкин эди. Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари ҳам ердаги нишонларга ҳужум қилиш учун ишлатилмоқда.
The New York Times бу тахминлар учун аниқ далиллар келтирмади. Россиянинг Эрон ва Шимолий Кореядан қурол сотиб олгани ҳақидаги айбловлар Россия расмийлари томонидан бир неча бор рад этилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.