"Ғалаба – Хайратон" темир йўли қачон очилишига аниқлик киритилди

"Ғалаба – Хайратон" темир йўли қачон очилишига аниқлик киритилди

Сўнгги кунларда, 2022 йил декабрь ойида Афғонистоннинг махсус комиссияси билан кўриб чиқилиб, келишилган “Согдиана транс” ШК ва Афғонистон темир йўллари ўртасидаги янги шартнома шартларини Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари томонидан янгитдан шарҳланиши ва бунда ОАВда ўзбек томонини айблашга ҳаракат қилаётганаётгани ҳамда келишилган хизмат қийматларини бошқача талқин қилиб ўзини оқлаш учун фойдаланаётгани тушунарсиз вазиятни юзага келтирмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, Афғонистон томонидан Хайратон станциясида амалга ошириши лозим бўлган техник ишларини, ўзлари томонидан белгиланган муддатларда амалга ошира олмагани тўғрисида хеч қандай тушунтириш берилмаяпти.

Хайратон станциясига етказиб берилган вагонларни бўшатиш ва қайтариш ишларини ташкил этиш учун Афғонистон темир йўл бошқармаси “Мансор Фатеҳ” компаниясини билан шартнома имзолагани тўғрисида маълумот тарқатилган эди.

Афсуски, ушбу ташкилот 31 январга қадар Хайратон станциясида келишилган муддатда ишларни ташкиллиштиришга улгурмаган.

Бундан ташқари “Согдиана транс” ШК томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб қувватлаш мақсадида вақтинчалик автомобиль транспорти орқали юклар ташувини ташкиллаштиришда ёрдам беришига қарамай, қўшни давлат томони тадбиркорларга юкларни автомобиль транспорти орқали ташимаслик тўғрисида тавсия бераётгани хақида маълумотлар келмоқда.

Шу билан бирга, Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбариятининг илтимосига кўра кейинги хафта бошида Термиз шаҳрида Афғонистонга темир йўл орқали юкларни ташишни ташкил этиш, Хайратон станциясига етказиб бериш ва олиб чиқишни ташкил этиш бўйича “Согдиана транс” ШК ва Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида янги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.

Шартнома имзоланган кундан бошлаб Ғалаба – Хайратон темир йўли очилиши ҳақидаги янгиликларни маълум қиламиз, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!