Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони мамлакат президентлигига номзодини қўйиш режаларидан воз кечишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Италия телевидениеси.
“Коллектив манфаатлар шахсий мақсадлардан муҳимроқ эканини ҳеч қачон унутмаган ҳолда, мен кўп ўйладим, қариндошларим ва «сиёсий» оилам раҳбарлари билан келиб тушган таклиф ҳақида маслаҳатлашдим”, деди Берлускони ўзининг партиядошларига йўллаган мактубида.
«Бугун Италияга пандемияга қарши курашиш ва мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун бирдамлик керак», дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Берлускони маслаҳатлашувлар чоғида у сайловда ғалаба қозониши мумкин деган хулосага келганини, аммо барибир уларда қатнашишдан бош тортганини айтди. У буни «бирликка муҳтож бўлган мамлакатда» нифоқдан қочиш истаги билан изоҳлади.
Берлусконининг сиёсий рақиблари сўнгги кунларда унинг номзодига кескин қарши чиқишди. Собиқ бош вазирнинг ўзи Италиянинг президенти сифатида эмас, балки унинг манфаати учун ишлашда давом этишини айтди.
Берлускони Италия Бош вазири Марио Драгини CОVID-19 пандемияси ва бошқа жиддий муаммоларга қарши курашиш учун ўз лавозимида қолишга чақирди. Аввалроқ Италия ОАВлари Драгининг ўзи, баъзи маълумотларга кўра, бош вазир бўлиб қолиши ёки президентликка ариза бериши ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар берган эди.
Италияда 24 январь куни давлат раҳбарини сайлаш жараёни бошланади. Унда парламентнинг иккала палатаси, шунингдек, Италия минтақалари вакиллари иштирок этади.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
10 июль куни Киевда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги Иван Воронични ўлдирган ва 13 июлда йўқ қилинган қотиллар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади