Гаитидаги сув тошқинлари оқибатида 50 га яқин одам ҳалок бўлди

Гаитидаги сув тошқинлари оқибатида 50 га яқин одам ҳалок бўлди

Гаитида дам олиш кунлари давом этган кучли ёмғирлар оқибатида минглаб уйлар сув остида қолди, 42 киши ҳалок бўлди, яна 85 киши жароҳатланди, дея хабар беради CNN.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, кучли ёмғир оқибатида Гаити бўйлаб бир нечта дарёларда сув тошган, бу эса ўз навбатида кўчкиларга олиб келган.

Сув тошқинлари оқибатида 13300 дан ортиқ киши уйини тарк этишга мажбур бўлган. Гаитининг 10 та департаментидан бештаси: Ғарбий, Ниппес, Жануби-Шарқий, Шимолий-Ғарбий ва Марказий департаментларда яна 11 киши бедарак йўқолган.

«Ҳукумат миллий ва халқаро институтлар билан биргаликда вазиятни ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўряпти», – деб ёзди Гаити Бош вазири Ариэль Анри Twitterда.

Душанба куни давом этаётган кучли ёмғир туфайли қурбонлар сони яна ортган.

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш гуруҳлари ва ёрдам ташкилотлари тошқиндан жабрланганларга ёрдам бериш учун сафарбар этилган.

«Яқин соатларда уйсиз одамларни иссиқ овқат билан таъминлашни бошлаймиз, ҳамда тайёр рацион ва қуруқ озиқ-овқатларни сафарбар этамиз», — дейилади Жаҳон озиқ-овқат дастури баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!