ФВВ Академияси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

ФВВ Академияси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан кимё фанлари доктори (ДСc) доцент Зиядуллаев Одилжон Эгамбердиевич – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари (ўқув, илмий ва инновация ишлари бўйича) лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Зиядуллаев – Чирчиқ давлат педагогика университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

Шу муносабат билан вазирлик раҳбарияти Одилжон Зиядуллаевга келгусидаги хизмат фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қолади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!