Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи турда Тожикистон устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи турда Тожикистон устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди

Тожикистон ва Ўзбекистон футзал терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқчи 2-туридан ўрин олган учрашувда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртларимиздан Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов ва Анасхон Раҳматов гол урган бўлса, Тожикистон термасидан Фаизали Сардоров дубль қайд этди.

Гуруҳимизнинг яна бир баҳсида Баҳрайн Туркманистон билан 4:4 ўйнади.

Осиё кубоги. 2-тур

Тожикистон 2:3 Ўзбекистон

Голлар: Фаизали Сардоров (4), Фаизали Сардоров (38) — Элбек Тўлқинов (3), Ҳусниддин Нишонов (7), Анасхон Раҳматов (19)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!