Футбол бўйича жаҳон чемпионати ортидан минглаб сохта веб-сайтлар ишга тушган

Футбол бўйича жаҳон чемпионати ортидан минглаб сохта веб-сайтлар ишга тушган

"Group-IB" компанияси таҳлилчилари маълумотига кўра, Қатардаги жаҳон чемпионати ўйинлари ортидан интернет тармоқларида 16.000 дан ортиқ сохта веб-саҳифалар фаолияти йўлга қўйилган.

Сохта веб-саҳифаларда асосан футбол мухлисларига Қатардаги жаҳон чемпионати ўйинларига чипталар, "FIFA 2022" расмий рамзлари туширилган кийим-кечак ва эсдалик совғалари реклама қилинган.

Шунингдек, мухлисларга жаҳон чемпионати ўйинларини онлайн трансляция қилиб бериш таклифидаги сохта веб-саҳифалар орқали фойдаланувчиларнинг банк карталари маълумотлари ва крипто-активлари қўлга киритилган.

'Group-IB" компанияси бу маълумотларни Интерпол ва Қатардаги (Q-CERT) кибержиноятларга қарши курашувчи тезкор гуруҳига тақдим этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!