Франциянинг Анқара элчиси Ҳерве Магро, террор ташкилоти PKK/YPG аъзоларини Франция Сенатида меҳмон қилингани ва медаллар топширилгани учун Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган элчига террор ташкилоти PKKнинг Суриядаги бўлими YPG ва унинг аёл бўлимлари YPJ аъзоларининг Франция Сенатида меҳмон қилингани ва "Фахрий медал билан тақдирлангани" Туркия томонидан қабул қилинмади ва бу воқеа қаттиқ қораланди.
Магро билан бўлиб ўтган учрашувда Туркиянинг терроризмга қарши кураш доирасида Франция расмийларидан ҳамкорлик кутилиши яна бир бор таъкидланди ва Франция PKKнинг Суриядаги бўлимларига халқаро қонунийлик бериш ҳаракатларини маъқулламади. Элчига Франциядан Туркиянинг ўз чегаралари ва турк халқининг хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш, Суриянинг бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича иттифоқчилик руҳига мувофиқ ҳаракат кўрсатиши сўралган.
Хабарда таъкидланишича, Туркиянинг Париждаги элчихонаси томонидан ҳам Франциянинг тегишли идораларига кескин эътирозлар билдирилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.