Франция ички ишлар вазири Бруно Ретайонинг айтишича, чоршанба куни мамлакатда "Ҳамма нарсани блокла" норозилик ҳаракати доирасидаги оммавий намойишларда 200 мингга яқин одам иштирок этган.
Бу ҳақда Ouest-France газетаси хабар бермоқда.
Ретайо бу рақамни вазирликлараро инқирозга қарши қўмитанинг кечки йиғилишидан сўнг айтди. Аввалроқ Франция Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 175 минг намойишчи қатнашгани ҳақида хабар берган эди.
Энг йирик касаба уюшмаси - Умумий Меҳнат Конфедерацияси 250 минг намойишчи борлигини даъво қилди.
10 сентябрь Франциянинг катта ва кичик шаҳарларида намойишлар, митинглар, йўллар, корхона ва муассасалар, вокзалларни блокировка қилиш билан нишонланди.
Намойишларнинг асосий объекти мамлакат раҳбариятининг иқтисодий сиёсати бўлди. Намойишчилар орасида президент Эммануэль Макроннинг истеъфосини талаб қилувчи шиорларни кўриш мумкин эди.
Намойишчилар полиция билан тез-тез тўқнашиб кетган ва уларнинг ҳаракатлари тартибсизликларга айланган.
Ўз навбатида, ИИВ раҳбари “мамлакатни тўсмоқчи бўлганлар” режаси барбод бўлганини маълум қилди ва унинг фикрича, ўз олдига қўйилган вазифалар муваффақиятли бажарилгани учун тартиб кучларига миннатдорчилик билдирди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.