Франция яҳудийлари Францияда антисемитизмнинг кучайишида «чап»ни айбламоқда

Франция яҳудийлари Францияда антисемитизмнинг кучайишида «чап»ни айбламоқда

Франциялик яҳудийларнинг 92 фоизи Францияда 7 июль куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонган сўл қанот «Янги халқ фронти» коалицияси мамлакатда антисемитизмнинг кучайишига «ҳисса қўшган» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Америка яҳудий қўмитасининг (AJC) Европадаги сўров натижаларига таяниб, The Times of israel нашри ёзмоқда.

Бу фикр юқорида қайд этилган коалициянинг сайлов кампанияси вақтида Фаластин давлатини зудлик билан тан олиш, исроилга қурол етказиб беришни тўхтатиш ва Нетаняху ҳукуматига қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги чақириқларидан кейин шаклланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!