Киевда бўлиб ўтган Мудофаа саноати форумида Франция ҳарбий саноати корхоналари томонидан Украинага қурол етказиб бериш бўйича 15 та шартнома имзоланди, дея хабар бермоқда AFP.
Хусусан, KNDS немис-француз холдингига тегишли Nexter компанияси Киевга яна олтита CAESAR артиллерия мосламаларини етказиб бериш ниятида. Аввалроқ, Украина Дания ва Франциядан 30 га яқин бундай қурилмаларни қабул қилиб олган эди. Nexter, шунингдек, Украина билан CAESAR ва АМХ-10 енгил танкларига техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома ҳам имзолади. Келгусида Украинада артиллерия тизимлари учун айрим эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Arquus Украинада юздан ортиқ VAB зирҳли транспортёрларига техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзолади. Cеfа Киевга саккизта сапёр роботлари ва оғир танкларни дарёлар бўйлаб ўтказиш учун бир хил миқдордаги амфибиялар етказиб беради. Бошқа француз компаниялари Киев учун дронларни етказиб беради ёки такомиллаштиради. Шунингдек, Украина қуролли кучларининг ускуналари учун эҳтиёт қисмларни 3D босиб чиқариш устахонасини қуриш режалаштирилган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.