Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот эди. «Қўқон шамоли» тарихий фильмидаги Мингойим образи актрисанинг сўнгги роли бўлиб қолди. Бу ҳақда фильм режиссёри Дилмурод Масаидов журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.
"Гулбаҳор Йўлдошева «Қўқон шамоли» фильмининг суратга олиш жараёнларида ҳеч кимга дардини сездирмасдан, уларни қанча авайлашга ҳаракат қилмайлик, «мен жуда яхшиман, ҳаммаси жойида», дея ролларини аъло даражада ижро этдилар. Съёмка майдонида бирор маротаба «мазам қочди, съёмкани кейинроққа қолдирайлик», демадилар. Қайтанга эрталабдан кечгача суратга олишимизни хоҳлаб турдилар. Гулбаҳор Йўлдошева «Қўқон шамоли» тарихий фильмида Мингойим образини ижро этдилар. Улар билан боғлиқ суратга олиш ишлари Қўқон шаҳрида роппа-роса беш кун давом этди ва якунланди", дейди Дилмурод Масаидов.
Маълумот учун, Зебо Қобилованинг «Айбсиз айбдор» деб номланган сценарийси асосида продюсер Маҳмуд Эркабоев ҳамда режиссёр Дилмурод Масаидовлар томонидан «Қўқон шамоли» деб номланган тарихий фильми суратга олинмоқда. Фильм Қўқон хонлигининг XVIII аср охири — XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади.
P/s. Олдинроқ актриса ўзининг охирги ролини ўйнаб улгурмагани ҳақида ёзгандик. Аммо юқоридаги маълумотдан аён бўлдики, фильм ҳамон суратга олиняпти, марҳума актриса эса ўз образини яратиб бўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.