ФОТО +18. Амурдаги заводда ёнғин ва Москвадаги хостелда вафот этган меҳнат мигрантлари: ўзбеклар борми?

ФОТО +18. Амурдаги заводда ёнғин ва Москвадаги хостелда вафот этган меҳнат мигрантлари: ўзбеклар борми?

Бугун Россия Федерацияси Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш ва унинг оқибатида юзага келган ёнғин юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари тақдим этган дасталбки маълумотларга кўра, ушбу фожеа оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ.

Шунингдек, Москва шаҳридаги хостеллардан бирида меҳнат мигрантининг вафот этгани (https://t.me/breakingmash/28311?single) билан боғлиқ ҳолат ҳам Ўзбекистон Республикаси дипломатик органлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган 3 нафар фуқаронинг аҳволи қониқарли.

Ушбу ҳолатлар бўйича тергов тадбирлари расмий хулосаси олингач қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!