Финляндияда Россия билан чегаранинг ёпилишига қарши митинглар бўлиб ўтди

Финляндия билан чегарадош Лаппеенранта шаҳрида Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларининг ёпилишига қарши митинг бўлиб ўтди. Худди шундай митинг Финляндиянинг Ювяскюля шаҳрида ҳам бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Yle телерадиокомпанияси.
Yle маълумотларига кўра, Лаппеенрантадаги акцияда 200–300 га яқин одам қатнашган. Улар Финляндия ҳукуматидан мамлакат жануби-шарқидаги чегара пунктларидан камида биттасини очишни талаб қилишди.
18 ноябрь куни Вартиус назорат-ўтказиш пунктида вазият янада мураккаблашди, чунки Финляндия чегара қўшинлари одамларнинг кўплиги туфайли уни вақтинча ёпиб қўйди. Ёпилиш сабаби бир кун ичида 67 бошпана изловчининг келганидан кейин ортиқча юк бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).